26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ЭКСПО-2017 КУНДАЛИГИ

«Астана ЭКСПО-2017» кўргазмасидаги Қозоғистон миллий павильонини Энергетика вазирлиги тайёрламоқда.

ЭКСПО идорасида «Астана ЭКСПО-2017” Миллий компанияси” ҲЖ Бошқаруви раиси Ахметжан Есимов ҚР Энергетика вазири Қанат Бўзимбаев иштирокида йиғилиш ўтказди.

Томонлар ЭКСПО-2017 кўргазмасида мамлакатимиздаги миллий расталарнинг тайёргарлик ишларини муҳокама қилишди. 

«Қозоғистон» павильони икки қисмдан иборат бўлиб, улар – “Қозоғистон билан танишув” ва «Бунёдкорлик энергияси» ҳисобланади. 

Павильоннинг биринчи қисмида мамлакатимизнинг манзараси, маданияти, тарихи, келажакда амалга ошириладиган лойиҳалар, иккинчи қисмида мамлакат олимларининг кўргазма мавзуидаги энг илғор лойиҳалари намойиш этилади. Шунингдек, Элбошининг энергетика соҳасидаги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мавзуидаги ташаббуси ҳам қамралган. Шунингдек, миллий павильонларимизда мамлакатимиз вилоятларида амалга оширилаётган яшил иқтисодиётга оид лойиҳалар ҳам таништирилади.

***

ЭКСПО-2017 доирасида 1-3 сентябрь кунлари дунёнинг 50 мамлакатидан келадиган кардиожарроҳларнинг халқаро конгресси ўтади.

Конгресс 1000дан зиёд касбий мутахассисни бирлаштирадиган катта майдонга айланади. Иштирокчиларни қизғин баҳслар, соҳа олимларининг фикр-мулоҳазалари, жаҳондаги етакчи жарроҳларнинг маҳорат сабоқлари ва маърузалари кутмоқда.

***

Ўтган йили ЭКСПО-2017да ҚР Давлат хизмати ишлари ва уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар агентлиги иштирокида кенгаш ўтиб, унда «Астана ЭКСПО-2017» МК» ҲЖ Бошқаруви раиси Ахметжан Есимов билан ҚР Давлат хизмати ишлари ва уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар агентлиги раиси Қайрат Қожамжаров ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимга қўл қўйишган эди. 

А. Есимовнинг таъкидлашича, ўз вақтида имзоланган битим бош пудратчилар орасидаги масъулиятни кучайтирди. Натижада, ЭКСПО қурилишида 302 млрд. тенге тежалди. Бундан ташқари, давлат хариди доирасида 53,2 млрд. тенгелик мамлакат маҳсулотига устуворлик берилди.

***

Кўргазма кўнгиллилари «EXPO Speakers Club» да тайёргарлик машғулотларини ўтказди.

Тадбирдан мақсад – кўнгиллиларни гуруҳ ичида ҳаракатланишга ўргатиб, етакчилик, заковат каби фазилатларини ривожлантириш.

Икки кун давом этган «EXPO Speakers Club» машғулотлари 4та асосий йўналишда олиб борилди. Иштирокчиларнинг умумий сони 400 кишидан ошди. Биринчи куни ёшлар Тўнғич Президент кутубхонасида ўтган “БМТ намунаси» номли заковат ўйинида иштирок этишди. Тадбирнинг иккинчи кунида кўнгиллилар нотиқлик санъати сирларидан воқиф бўлдилар.

***

Дю Солей цирки чипталари сотувда

ЭКСПО – 2017 халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси доирасида уюштирилган Дю Солей цирки томошаларига чипталар жорий йилнинг 10 майидан бошлаб сотувга чиқарилди.

Штаб-квартираси Монреаль шаҳрида жойлашган Дю Солей цирки бугунги кунда кўнгилочар ўйинлар саноатидаги йирик компаниялардан бирига айланган. Цирк жамоасида дунёнинг 50 мамлакатидан йиғилган 4000дан зиёд одам меҳнат қилади, шундан 1300 нафари артистлар. Жаҳонда машҳур цирк бугунги кунгача 400дан зиёд шаҳарларда санъатини намойиш этишга улгурди. 

Насиб этса, улар ЭКСПО-2017 доирасида биринчи марта Астанага ташриф буюради.

Қозоғистоннинг бой маданияти ва тарихидан ҳамда “Келажак энергияси” номли кўргазма мавзуидан руҳланган цирк артистлари Астана турғунлари ва меҳмонлари учун махсус экс­клюзив “REFLEKT” шоу-дастурини тайёрлади.

Бетакрор томошаларда қозоқ халқининг маданий мероси ва келажакка бўлган замонавий муносабати ўз аксини топади. Умуман, цирк жорий йил 10 июндан 10 сентябргача 71та томошани тақдим этишни режалаштирган. Цирк меҳмонлари ушбу шоу томошаларни махсус жиҳозланган учбурчак шаклидаги павильонларда томоша қилишади. Томоша тақдимоти 16 июнь куни кўргазма майдонида ўтади.

Замонавий Қозоғистон тарихидаги энг йирик тадбирнинг бир қисми сифатида Дю Солей циркининг антиқа томошалари гувоҳи бўлиш учун 4 минг тенгедан бошланадиган чипталарни харид қилиш лозим.

 

***

Саудия Арабистони ЭКСПО-2017га 

ғаройиб технологик лойиҳалар билан келади

Кўргазма ташкилотчилари идорасида “Астана ЭКСПО-2017”МК” ҲЖ Бошқаруви раиси Ахметжан Есимов Саудия Арабистони Қироллиги энергетика, саноат ва минерал ресурслар вазири Ҳолид ал Фалиҳ билан учрашди.

 Халқаро компания раҳбари вазирни ЭКСПО-2017 кўргазмасига тайёргарлик ишлари билан таништирди. 

– Барча ишлар ниҳоясига етиш арафасида. Шу кунларда кўргазмада қатнашадиган мамлакатлар ўз павильонларини тўлдириш билан машғул. Сизнинг давлатингиз павильони ва келувчилар сони рисоладагидай бўлишига ишончимиз комил, – деди А. Есимов.

Ҳолид ал Фалиҳнинг айтишича, Саудия Арабистонининг ЭКСПО-2017 кўргагазмасида иштирок этиши икки давлатнинг иқтисодий яқинлашувини таъминлайди. – Бизнинг элимиз карбондан юқори техникавий маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Кўргазмага ушбу соҳа бўйича янги лойиҳалар олиб келамиз, – деди вазир.

 

 

2017-05-16, 10:39 708
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.