26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дўст билан обод уйинг...

1 март – Шукрона куни доирасида вилоятимизда турли тадбирлар уюштирилди. Шунингдек, Астана шаҳрида ҚР Давлат котиби Гулшара Абдихалиқова иштирокида Қозоғистон халқи Ассамблеясининг “Минг ташаккур” номли тантанали тадбири ва  концерт  ўтди.

Концерт аввалида Қозоғистон халқи Ассамблеясининг ХХV сессиясида Давлатимиз раҳбари берган топшириққа асосан, ҚР Ахборот ва коммуникациялар вазирлиги тайёрлаган ҚХАнинг элимиздаги турли миллат ва элатларни бирлаштирувчи мультимедия портали таништирилди. Ушбу электрон тизим келгусида Жануб ва Шимол, Ғарб ва Шарқ орасидаги алоқаларни мустаҳкамлайди.

Порталнинг онлайн кўрсатуви имкониятларини намойиш қилиш мақсадида таништирув давомида Ғарбий Қозоғистон ва Жанубий Қозоғистон вилоятлари иштирокида видеоконференция ўтказилди.

Видеоанжуманга Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги мажлис залидан қўшилди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Уласбек Садибеков, ассамблея аъзолари, минтақамиздаги этномаданият бирлашмалари раислари ҳамда вакиллари иштирок этишди.

Жанубий Қозоғистондан вилоят Қозоғистон халқи Ассамблеяси раисининг ўринбосари, корейс этномаданият бирлашмасининг раиси Роза Пак сўзга чиқиб, тилакларини билдирди.

Видеоконференциядан сўнг вилоят ҳокимининг ўринбосари У. Садибеков ва этномаданият бирлашмалари вакиллари иштирокида ушбу санага бағишланган давра суҳбати ўтди. 

– Ҳозирги кун талабларига жавоб берадиган мультимедиявий портал – “Рақамли Қозоғистон” дастурининг натижаси. Чунки, энди вилоятлар ўртасида ўзаро алоқалар кучаяди, – деди вилоят ҳокими ўринбосари У. Садибеков. – Бу ҳам яхши қўшничиликнинг ёрқин кўринишларидан биридир. 

М. ЭЛТОЕВА. С. ИСАМАТОВ сурати, 2018-03-03, 11:24 622
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.