26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давр, олға!

Аввал хабар берганимиздай, Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев ҚР Президенти Н. Назарбаевнинг ҚР Парламенти Сенати ва Мажлисининг қўшма мажлисида “Президентнинг бешта ижтимоий ташаббуси” мавзусидаги аҳолига Мурожаати бўйича вилоят фаоллари олдида маъруза қилди. Қуйида унинг матнини эълон қилмоқдамиз.

Ҳурматли вилоят фаоллари мажлиси иштирокчилари!

Ўзингизга маълум, хосиятли Наврўз ойининг бошида Қозоғистон Республикаси Президенти Парламент Сенати ва Мажлисининг қўшма мажлисида “Президентнинг бешта ижтимоий ташаббуси” мавзусида аҳолига Мурожаати эълон қилинди.

Қозоғистон халқи уни Элбошининг январь ойидаги Мактубига ҳамоҳанглигини таъкидлаб, ўзгача кайфият ва мамнуният билан қабул қилганлигини ишонч билан айта оламан. 

Элбоши ушбу муҳим ҳужжатда Қозоғистоннинг иқтисодиёти бақувват, хазинаси бой, рақобатбардош мамлакатга айланадиган кун келганлигини айтди.

Мазкур бешта йўналиш йирик ижтимоий лойиҳалар чуқур таҳлил қилинган дастур орқали амалга оширилади.

Бу йўналишлар мамлакатимизнинг иқтисодий ривожини жадаллаштириб, аҳолининг турмуш даражасини яхшилашда катта аҳамият касб этишига шубҳа йўқ.

Қадрли иштирокчилар!

Президент Нурсултан Назарбаевнинг халққа Мурожаати – “Президентнинг бешта ижтимоий ташаббуси” ҳар бир қозоғистонликнинг турмуш даражасини яхшилашга қаратилган лойиҳа.

Мурожаатнинг ўзгачалиги шундаки, Элбоши томонидан яратилаётган шароитлар қозоғистонликларга ўз имкониятларидан тўлақонли фойдаланишларига имкон беради. Бу эса, тараққиётнинг янги поғоналарига кўтарилишга асос бўлади.

Мурожаатда бешта йўналиш мавжуд:

* Ҳар бир оилага бошпана олишнинг янги имкониятларини бериш;

* Маоши кам ишчиларнинг меҳнат ҳақини ошириш учун солиқ миқдорини камайтириш;

* Олий таълим олиш имконияти ва сифатини ошириб, талаба ёшларнинг ётоқхонадаги аҳволини яхшилаш;

* Кичик насиялар беришни кўпайтириш;

* Мамлакатни табиий газ билан таъминлашни давом эттириш.

Бешта аниқ ва тушунарли ташаббус янги ижтимоий-иқтисодий услубга кўчиш учун замонавий иш юритиш дастурларини тавсия этмоқда. 

Вилоятимизда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданият соҳасидаги вазифалар ижобий ҳал этилмоқда. Маънавий янгиланиш йўналишидаги ишлар ҳам кўнгилдагидек олиб борилмоқда.

Қадрли ҳамюртлар!

Мурожаатда бешта йўналиш ва имкониятларимиздан тўла-тўкис  фойдаланишга асосланган ижтимоий ташаббуслар ҳақида аниқ айтилган. Демак, вилоятимиз олдида турган асосий мақсад – Элбоши ташаббусларини амалга ошириб, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини юксалтириш ва аҳоли турмуш шароитини яхшилашдан иборат.

Биринчи ташаббус:  “Ҳар бир оилага бошпана олишнинг янги имкониятларини бериш”.

Биз сўнгги йиллари аҳолининг бошпанали бўлиши учун анча ишлар қилдик.

2017 йили 721,2 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, бу 2016 йилга нисбатан 36,2 фоиз кўпдир.

Бу ўз навбатида 7482 оилани бошпана (2016 йили – 4888 квартира) билан таъминлашга имконият яратди. 2016 йилга нисбатан уй-жой майдони 190 минг квадрат метр ёки 2594та квартира ортиғи билан берилди.

Элбоши таъкидлаганидек, бизнинг вилоятимизда анча оила ҳамон бошпанасиз. Шуни ҳисобга олган ҳолда эндиликда уй-жой ипотекасининг оммабоплигини ошириш орқали аҳолига қулай шароитлар яратилади. Яъни, ҳар бир ишлайдиган фуқаро устамаси йилига 7 фоиздан ошмайдиган, бошланғич тўлов пули 20 фоиздан кўп бўлмаган, 25 йил муддатга насиялаштириш орқали бошпанали бўла олади.

Демак, жорий йили минтақамизда уй-жой қурилишини жадал амалга ошириш асосий эътиборимизда бўлади.

Шу мақсадда, 77та иншоотнинг (108та уй, 5221та квартира, 403,8 минг квадрат метр) қурилишига 27,4 млрд. тенге (вилоят бюджетидан – 25,6 млрд. тенге, республика бюджетидан – 1,8 млрд. тенге) ажратилади.

“Қишлоқ шифокори ва ўқитувчисига хизмат квартираси” лойиҳаси бошланиб, жорий йил 9та тумандаги 20та аҳоли манзилида 212 квартирали 20та хизмат уйи қурилишини бошлаймиз.

Умуман олганда, жорий йили барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 730 минг квадрат метр уйни фойдаланишга беришни режалаштирмоқдамиз.

Шунингдек, 13,8 млрд. тенгени ташкил қиладиган 22,9 минг кв. метр ёки 1644та квартирали 28та хизмат уйининг лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, республика бюджетидан қўшимча маблағ ажратиш таклифи берилди.

Иккинчи йўналиш:  “Маоши кам ишчиларнинг меҳнат ҳақини ошириш учун солиқ миқдорини камайтириш”.

Бу ташаббус республика бўйича энг кам маош миқдори шаклланган вилоятимиз меҳнаткашлари учун қувонарли ҳолат.

2019 йилнинг 1 январидан ишчиларнинг маошидан 1 фоизгина солиқ олинади. Солиқни камайтиришдан тежалган маблағ маошни оширишга сарфланади. 

Мазкур ташаббус иш берувчилар учун ҳам манфаатлидир.

Учинчи йўналиш: “Олий таълим олиш имконияти ва сифатини ошириб, талаба ёшларнинг ётоқхонадаги аҳволини яхшилаш”.

Элбоши 54 минг грантга қўшимча 2018-2019 ўқув йилида яна 20 мингта грант ажратишни топширди.

Унинг 11 мингтаси техник ихтисосликлар бўйича бакалавр таълимига тегишли бўлади.

Бу янги иқтисодиётда катта талабга эга минглаб мутахассис тайёрлашга имкон беради. Бу ҳам Президентимизнинг ёшларга ғамхўрлигидир.

Мазкур тадбирлар ўрта мактаб битирувчиларининг олий маълумот эгаллашларига кўпроқ имконият туғдиради.

Мазкур ишлар жаҳон андазаларига мувофиқ таълим тизимини шакллантирган ҳолда талабаларнинг илм эгаллашларига ва яшаш шароитини яхшилашга хизмат қилади.

Умуман, республика бўйича 2022 йилнинг охиригача талабаларга мўлжаллаб, камида 75 минг ўринли ётоқхона қурилади. Ундан вилоятимиз талабалари ҳам баҳраманд бўлади.

Тўртинчи ташаббус:  “Кичик насиялар беришни кўпайтириш”.

Мурожаатда ўзини ўзи иш билан таъминлаган ва ишсиз аҳоли ўртасида оммавий тадбиркорликни ривожлантириш учун бажарилаётган ишлар доирасида имтиёзли кичик насия беришнинг самарадорлиги алоҳида қайд этилган.

Ўтган йили вилоятда “Оңтүстік” минтақавий сармоя маркази 8,3 млрд. тенгега кичик ва ўрта тадбиркорликка тегишли 2312та лойиҳани молиялаштириб, 4618та янги иш ўрини очилди.

Шунингдек, “Натижали иш билан таъминлаш ва оммавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастури доирасида вилоятда 2017 йили 93 минг киши иш билан таъминлаш тадбирларига қамраб олинди. Шундан 74 минг нафари ишга жойлаштирилди (55 минг иш ўрини доимий).

“Бастау Бизнес” лойиҳаси орқали 1494 киши тадбиркорлик асосларига ўқитилиб, 602 нафари ўз ишини очди.

Бажарилган ишлар натижасида, ўз ҳолича ишлаб юрган 56 минг фуқаро, 35 минг нафар ишсиз, 34 минг ёш йигит-қиз, 28 минг нафар кам таъминланган, 2 минг нафар имконияти чекланган фуқарога ишга жойлашишда ёрдам кўрсатилди.

Шундай бўлишига қарамай, кўплаб фуқароларимиз мазкур дастур бўйича ўз улушларини ололмади. Шу сабабли, Элбоши 2018 йили қўшимча 20 миллиард тенге ажратиб, кичик насияларнинг умумий миқдорини 62 миллиард тенгега етказишни топширди.

Ташаббус минглаб одамга ўз ишини очиш имкониятини бериши билан ҳам аҳамиятлидир. Бу чекка қишлоқларда тадбиркорликни ривожлантиришга туртки бериши аниқ.

Шу йўналишда жорий йили “Оңтүстік” минтақавий сармоя маркази орқали 4 млрд. тенге миқдорида кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш кўмаги берилади. 

Ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ёш тадбиркор” дастури амалга оширилмоқда. Дастур доирасида тадбиркорлик билан шуғулланишга хоҳиш билдирган ёшларга кафолатсиз 2 млн. тенге миқдорида насия тавсия этилади. 

2018 йили “Натижали иш билан таъминлаш ва оммавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастури асосида 90 минг киши бандлик тадбирлари билан қамраб олинади.

Шунингдек, юқорида қайд этилган қўшимча 20 млрд. тенгедан бизнинг тадбиркорлар ҳам ўз улушларини оладилар.

Бешинчи ташаббус: “Мамлакатни табиий газ билан таъминлашни давом эттириш”.  

Ўтган йили 44та аҳоли манзили (Байдибек – 4, Қазиғурт – 1, Мақтаарал – 13, Сариоғоч – 18, Тўлебий – 8) ёки 68776 киши газ билан таъминланди.

Бу йил табиий газ билан таъминлаш соҳасида 67та иншоотнинг қурилишига 16 млрд. тенге (вилоят бюджетидан – 14,4 млрд. тенге, республика бюджетидан – 1,6 млрд. тенге) ажратилди.

Натижада, 42та аҳоли манзилига (60,3 минг киши) табиий газ етказилиб, вилоятда жами 386та аҳоли манзили ёки аҳолининг 64,5 фоизини таъминлаш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, умумий қиймати 14,8 млрд. тенгени ташкил қиладиган 18та иншоотнинг лойиҳалаш-смета ҳужжатларини тайёрладик. Навбатда, мазкур иншоотларга республика бюджетидан қўшимча маблағ ажратиш учун тегишли ишлар юритилмоқда.

Қадрли мажлис иштирокчилари!

Элбошимиз ўз Мурожаатида: “Мамлакатнинг янги қадамлари барча қозоғистонликларга, элимизнинг барча фуқароларига ижобий таъсир кўрсатади. Жамият ўз тақдирини Қозоғистон билан тиғиз боғлаб, келажагини режалаштиришнинг янги имкониятларига эга бўлади.

Бугунги ташаббуслар юртимиз тинч, жамият барқарор бўлсагина амалга ошади.

Эл бирлиги, энг аввало, қозоқнинг бирлиги.

Жаҳон карвони бошида юрадиган муваффақиятли эл бўлиш учун эса бирлик ва аҳиллик, биринчи навбатда ўзимизга, қозоққа керак. Эл ва юрт эгаси сифатида Қозоғистондаги яхши ва ёмоннинг барчасига қозоқ миллати жавобгар. Мана шу жавобгарликни англаган ҳолда барчага ибрат, ўрнак бўла олайлик. Шундагина халқимиз номи билан аталадиган Қозоғистонимиз гуллаб-яшнаб, ривожланаверади”, деди.

Шунинг учун жанубийқозоғистонликлар Элбошимизнинг ташаббусларини қўллаб, Мурожаатда белгиланган вазифаларга асосланган ҳолда уларни амалга оширишда фаол бўлишади, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва сиёсий барқарорлигини таъминлашда бор куч-ғайратимизни аямаймиз!

2018-03-13, 10:03 641
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.