26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қазиғуртда бир боғ барпо этилди...

Жанубий Қозоғистон вилояти, Қазғурт туманида интенсив боғ барпо этиш ишлари жадал тус олди.

2016 йили тузилган “Бірлік АӨК” ишлаб чиқариш ширкати 70 гектарда интенсив боғ ўстириб, мавсумий даврда 100 кишини иш билан таъминламоқчи. Ушбу ширкатнинг ишлари билан яқиндан танишган вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев ижобий баҳосини берди.

– Ҳозирги кунда вилоятимизда 2 минг гектарга яқин интенсив боғ бор. Уларга керакли ускуналар хориждан келтирилади. Эндиги мақсад – боққа керакли бетон устунлар ва тўр, пластик мосламаларни ўзимизда ишлаб чиқаришга эришиш. Бу ўз навбатида олма таннархининг пасайишини таъминлайди. Шунингдек, боғдорчиликни яхши ўзлаштирган мутахассислар тайёрлашга ҳам эътибор берилиши шарт. Вилоятимиздаги интенсив боғлар майдонини яна 1000 гектарга кенгайтириш режамизда бор, – деди Жансейит Қансейитули.

“Бірлік АӨК” ишлаб чиқариш ширкатининг суғормали ер майдони – 86 гектар. Бугунги кунгача унинг 70 гектарига 200 минг туп олма кўчатлари ўтқазилган. Итальян ускуналари билан жиҳозланган боғ 3 йилдан сўнг гектаридан 50-60 тонна маҳсулот бериш қувватига эга. Бу ерда ҳозир олманинг “Голден Делишес”, “Ред Делишес”, “Фуджи”, “Гренни Смит” каби навлари нишона берди. Интенсив боғнинг умумий сармоявий қиймати – 1 млрд. тенгедан зиёдни ташкил этади. Лойиҳанинг 1 млрд. тенгесини “Қишлоқ хўжалигига молиявий ёрдам кўрсатиш жамғармаси” ҲЖ молиялаштирган.

– Ҳозир бу ерда 18 киши муқим иш билан таъминланса, мавсум чоғида 100 кишини ишга чақирамиз. Боғимиз уч йилдан сўнг ҳосил беради. Ўшанда маҳсулот ҳажми гектарига 50-60 тоннагача етади. Бу йил эса 5-6 тоннадан ҳосил олиш режамиз бор, – дейди “Бірлік АӨК” ширкатининг ижровий директори Бекжан Қалибеков. 

Қазиғурт туманидаги интенсив боғдаги қурилиш ишларини минтақамизга таниқли “Zero Maх Kz” компанияси юритган. Ушбу ширкат мутахассислар тайёрлашга ҳам эътибор қаратиб, агрономларни Италияда атайин ўқитибди. Келгусида ширкат раҳбарияти интенсив боғ яратаман деган жанубийқозоғистондаги хўжаликларга маслаҳатлар бериб, тажрибасини ўртоқлашмоқчи. Бу ўз навбатида вилоятимиздаги интенсив боғлар майдонини кенгайтириб, минтақамиздан олма экспортини кучайтиради.

 

С. ШАРИФБОЕВА., 2017-05-16, 11:02 761
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.