26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Марказий Осиё давлатларини умумий манфаатлар бирлаштиради

Ўтган бир неча кун Марказий Осиё учун улкан тарихий ўзгаришлар дебочасига айланиши мумкин. 15 март куни Астана шаҳрида Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултан Назарбаев, Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбеков, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Республикаси Мажлиси раиси Ақжу Нурбердиева ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида биринчи амалий (маслаҳат) учрашув ўтди. 

Унда ўзгараётган олам ва ундаги янги имкониятлар ҳамда минтақага соя солиши мумкин бўлган таҳдидлар муҳокама қилинди. 

– Юзага келадиган барча масалаларни биз ҳамжиҳатликда ҳал эта оламиз, – деди Давлатимиз раҳбари. – Ушбу учрашувимиз барчамиз учун қутлуғ байрам – Наврўз арафасида ўтаётганининг рамзий маъноси бор. Қозоғистон ҳамиша қўшнилар, айниқса, тарихи, маданияти, дунёқараши умумий бўлган Марказий Осиё мамлакатлари билан тиғиз ҳамкорликка интилиб келган.

Қозоғистон Президенти бундай олий даражадаги учрашувларнинг салоҳиятига тўхталиб ўтди ва Марказий Осиё мамлакатлари имкониятларини бирлаштириш, минтақа ичида савдо алоқаларини кенгайтириш, минтақавий хавфсизлик ва халқлар дўстлигини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади. 

– Мамлакатларимиз ўртасида сиёсий ҳамкорлик бобида улкан ютуқларга эришганимизни мамнуният билан тилга олишни истардим. Ташқи алоқалар бўйича ташкилотларимиз ўртасида мулоқотни йўлга қўйдик. БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида иштирок этарканман, Сизларнинг Ташқи ишлар вазирларингизни кўриб, хурсанд бўлдим. Бу – жиддий ёрдам! Биз ҳамиша бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз керак, – деди Н. Назарбаев.

Қозоғистон Президенти айни вақтда Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси каби минтақанинг етакчи мамлакатлари билан ҳамкорликнинг муҳимлигини ҳам тилга олди. 

Сўнгра сўзга чиққан Сооранбай Жээнбеков, Имомали Раҳмон, Шавкат Мирзиёев ва Ақжу Нурбердиева ўзаро дўстлик алоқаларини қадрлашни, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш заруратини билдирдилар.

Давлатларимиз ўртасидаги дўстлик, ҳамкорлик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш имкониятлари кўрилди. Қатор шартномалар ва ўнлаб янги ғоялар муҳокама қилинди. Зеро, иқтисодиёти бир-бирини тўлдирадиган мамлакатлар ўртасидаги муносабатларнинг ривожланиши – уларнинг ҳар бирида ижобий ўзгаришларга туртки бериши шубҳасиз. 

Шу куннинг ўзида Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултан Назарбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди. “Астана Опера” биносида бешта мамлакат раҳбарлари иштирокида Қозоғистонда Ўзбекистон йили очилди. Қозоғистон ва Ўзбекистон юксак лавозимли амалдорларининг музокаралари ўтди. 

Астана шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлат раҳбарлари иштирокида ўтган биринчи амалий маслаҳат учрашув катта аҳамиятга эга. Унда ўзаро ишонч ва манфаатдорлик асосида савдо, иқтисодиёт, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳаларда, хавфсизлик ва барқарорлик масалаларида ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди. 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йили Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон билан товар айирбошлаш ҳажми 20 фоиздан зиёд ўсганлигини таъкидлаб, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувларини ҳар йили Наврўз байрами арафасида ўтказишни, навбатдаги учрашувни келгуси йили Тошкентда ташкил этишни таклиф қилди.

2018-03-17, 00:13 619
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.