26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Депутатлар билан учрашув

Вилоят раҳбари Ж. Туймебаев ҚР Парламенти депутатлари Н. Дулатбеков, М. Ерман, Ш. Хахазов билан учрашди. Учрашув чоғида “Президентнинг бешта ижтимоий ташаббуси” мурожаатида белгиланган вазифаларни бажариш ва элдаги барқарорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. 

– Ҳозирги кунда вилоятимизда Элбоши белгилаган вазифаларнинг барчаси босқичма-босқич бажарилмоқда. Чунончи, аҳолини бошпана билан таъминлаш, турмуш сифатини яхшилашга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. 2018 йили қурилиш соҳасида 262та сармоявий лойиҳани амалга ошириш учун 57,9 млрд. тенге ажратилди. Йил охирига қадар улардан 132тасини фойдаланишга бериш режаланган бўлса, 130та иншоот 2019 йилга ўтказилади. Улар орасида уй-жой, таълим, соғликни сақлаш, спорт, маданият ва бошқа қатор соҳалардаги иншоотлар бор, – деди Жансейит Қансейитули. 

Шунингдек, халқ ноиблари вилоятда тегишли тадбирлар рисоладагидай бажарилаётганини халқнинг бераётган баҳосидан ҳам билиш мумкинлигини таъкидлашди. Депутатлар сайловчилар билан учрашувларда кўтарилган масалалар бўйича таклифларни Ҳукумат йиғилишларида кўтаришларини, иқтисодий салоҳиятни яхшилашга ҳисса қўшишларини айтишди. 

Парламент депутатлари 6 апрелгача вилоят туман ва шаҳарларидаги қатор саноат корхоналарининг фаолияти билан танишиб, сайловчилар билан мулоқотлар ўтказишни режалаштиришмоқда.

Д. ЗИЁМАТОВА, 2018-03-30, 19:08 642
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.