26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мурувватдан ҳаёт чароғон

Мурувватдан ҳаёт чароғон Вилоятимиз ёшлари “Аягўзга ёрдам” акциясида фаол иштирок этмоқда

Яқинда Жанубий Қозоғистон вилоятининг ёшлари “Аягўзга ёрдам” Мурожаатини эълон қилган эди. Бугунги кунда вилоятнинг фаол ёшлари, кўнгиллилар имкон даражасида ёрдам кўрсатиш мақсадида озиқ-овқат ва турмушда керакли буюмларни йиғишмоқда. 

Вилоят “Ёшлар имконият маркази”да ҳозир 590 кг картошка, 513 кг сабзи, 2 қоп карам, 550 кг пиёз, 50 кг олма ва яна бошқа керакли маҳсулотлар ҳамда 104 800 тенге маблағ йиғилди. Марказ мутахассислари бугунги кунда Мурожаатни қўллаб-қувватлаётган ёшларнинг кун сайин кўпаяётганини айтишди.

Эслатиб ўтсак, яқинда Шарқий Қозоғистон вилоятининг бир неча туманларида меъёридан ортиқ ёмғир ёғиб, 30га яқин хусусий уй-жой ҳамда 150га яқин ҳовлини сув босган эди. Ўрин олган табиий офатга минтақанинг фаол ёшлари ва ёшлар ташкилотлари бепарво қараб турмай, махсус гуруҳ тузиб, Мурожаат  эълон қилди.

М. ЭЛТОЕВА, 2018-03-30, 19:09 593
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.