26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
«БИР БЕЛБОҒ – БИР ЙЎЛ»: дастлабки натижалар қандай?

Қозоғистон жаҳон миқёсидаги муҳим анжуманлар, олий даражадаги учрашувларда фаол иштирок этиб, уларнинг минбарларида ўз нуқтаи-назари, йўналишларини очиқ билдириб келмоқда. Бу ҳаракатлар элимизнинг нуфузини юксалтириб, халқаро ҳамжамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга ёрдам бермоқда.

Шундай нуфузли анжуманлардан бири куни кеча Хитойнинг Бейжин шаҳрида ўтган «Бир белбоғ – бир йўл» стратегияси доирасидаги олий даражадаги форумидир. 

Унда 29 давлат раҳбарлари иштирок этди: Хитой, Ўзбекистон, Аргентина, Белорус, Чили, Чехия, Индонезия, Қозоғистон, Кения, Лаос, Филиппин, Россия, Швейцария, Туркия, Вьетнам президентлари, Камбоджа, Эфиопия, Фижи, Юнонистон, Венгрия, Италия, Малайзия, Мўғулистон, Покистон, Польша, Сербия, Испания, Шри-Ланка бош вазирлари, Мьянма давлат котиби ва бошқалар.

Бундан ташқари, форумда АҚШ, Жанубий Корея, КХДР, Германия, Франция, Буюк Британия, Европа Иттифоқи, Япония вакиллари, БМТ бош котиби, Халқаро валюта жамғармаси бош директори ҳамда Жаҳон банки президенти қатнашмоқда. Форумнинг жами иштирокчилари ва меҳмонлари сони 130дан ортиқ давлатдан келган 1,5 минг кишини ташкил қилди.

Анжуманнинг биринчи кунида очилиш маросимидан ташқари, умумий йиғилиш ҳам ўтиб, унда 6та мавзу бир вақтнинг ўзида муҳокама қилинди.

Иккинчи куни эса давлат раҳбарларининг алоҳида учрашувлари ўтказилди. 

Хитой томонидан илгари сурилаётган ушбу ташаббус Хитой иштирокидаги мавжуд минтақавий икки томонлама ва кўптомонлама механизмлар ҳамда ўзаро таъсир тузилмаларини мустаҳкамлаган ҳолда, халқаро ҳамкорлик ва тараққиётнинг янги моделини излаб топиш, шакллантириш ва илгари суришни назарда тутади. Қадимий Ипак йўли маънавиятини ривожлантириш ва давом эттириш замирида «Бир белбоғ – бир йўл» минтақавий иқтисодий ҳамкорликнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш, жалб этилган давлатларнинг иқтисодий равнақ топишини рағбатлантириш, турли тамаддунлар ўртасидаги турли соҳалардаги маданий айрибошлаш ва алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, тинчликнинг ривожланишига кўмаклашиш ётади.

Хитойнинг расмий маълумотларига кўра, «Бир белбоғ – бир йўл» ривожланаётган давлатлар, шу жумладан, янги иқтисодиётлар ва ривожланган давлатлардан иборат Евроосиё қитъасининг катта қисмини қамраб олади. 

 Бу стратегия ривожланишнинг икки муҳим йўналишини қамраб олади: Ипак йўли иқтисодий белбоғи ва денгиз Ипак йўли. Гап имтиёзли шартларда Шарқдан Ғарбга тўғридан-тўғри маҳсулотлар жўнатиш учун савдо йўлагини яратиш ҳақида бормоқда.

Қозоғистон Президенти Нурсултан Назарбаев форумда чиқиш қилар экан, ШҲТ, ЕОИИ, Ипак йўли салоҳиятини бирлаштириш Евроосиё ҳамкорлигига замин бўлишини таъкидлаб ўтди.

– ЕОИИ (Евроосиё иқтисодий иттифоқи), «Бир белбоғ – бир йўл», Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, жанубий-шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси каби форматларнинг салоҳияти бирлаштирилса, улкан Евроосиё ҳамкорлигига пойдевор яратилиши мумкин, – деди Элбоши. – Бу эса хавфсизликни таъминлашга, давлатлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга; иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, бошқариш тизимини ташкил қилиш, ўсишнинг янги ҳаракатлантирувчи кучларини излаб топишга ҳам тааллуқлидир.

Унинг сўзларига кўра, «глобал миқёсда рақобатбардош транспорт томирига айланиши» учун Шимолий денгиз йўлини яратиш ишига катта ресурслар жалб этилмоқда.

 – Инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш учун жиддий хусусий сармоялар талаб қилинади. Шу сабабли сармоядорлар учун қулай иш шароитлари яратиш муҳим, чунки, бу келажакка бағишланган сармоядир, – деди ҚР Президенти.

«Бир белбоғ – бир йўл» – минтақавий кооперациянинг янги формати. «Бирлашиб ривожланиш орқали барқарорлик» ташаббуси иштирокчи элларнинг иқтисодий манфаатларини тўлалигича ҳисобга оладиган ҳамжамиятнинг янги тури. Шунинг учун биз Хитойдаги саммитнинг имкониятларини ўз элимиз учун кенг фойдаланиб, мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий, сиёсий ва маданий ривожланишига шароит яратишимиз зарур.

Мухтасар қилиб айтганда, форумда кўтарилган масалалар ҳали узоқ вақт муҳокама қилинади. Шундай экан, ушбу анжуманнинг аҳамияти, унинг элимиз савдо-иқтисодий алоқаларига таъсири ҳақида мамлакат таҳлилчилари фикр билдиришади ва газетамизнинг келгуси сонларида улар билан сизларни таништириб борамиз. 

 

 

Авазхон АБДУФАТТОҲ., 2017-05-18, 11:58 744
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.