26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тўғри ташҳис–соғайиш кафолати

Иссиқ жон эмасми, баъзида хасталаниб қоламиз ва малҳам излаб, шифокор ҳузурига ошиқамиз. Айрим касалликлар борки, уларни аниқлаш учун махсус лаборатория шароитида бемор қон таркиби текширилиши зарур. Бундай пайтларда малакали мутахассисларнинг билими, бой тажрибаси жуда ас қотади. 

Тиббиёт фанлари номзоди Абдураҳмат Ниёзқулов етакчилик қилаётган Сайрам туман "Қорабулоқ" касалхонасидаги диагностика лабораториясида хизмат қилаётган малакали ходимлар ҳузурига келган беморларнинг қонини текшириб, қандай дардга чалинганини тезда аниқлай олишади. 

Лаборатория мудири Азиза Жуманова бошчилигидаги мутахассислар Дилфуза Раимқулова, Зулхумор Шайловова, Холида Абдуқаюмова, Хайриниса Абдусаломова, Умида Аҳмедова, Холис Эрниёзоваларнинг қўли-қўлига тегмайди. 

Одатда, инсон ички организмида учрайдиган хасталиклар биринчи галда қонда билинади. Ҳатто юқумли, онкологик касалликларни ҳам мазкур лабораторияда аниқлаш имконияти мавжуд. Мудира, яқинда бу ерга сил касаллигини аниқлайдиган замонавий «Pespors» тиббий ускунаси олиб келинганини айтди. Барча иш жараёнлар компьютерлаштирилаётгани ҳам шифокорлар хизматининг анча енгиллашишига имкон бермоқда. 

Касалхонада ётиб даволанаётганларнинг қон таркибини текширадиган қўшимча лаборатория ҳам бор экан. Фарқи шундаки, бу ердаги лаборантлар Санобар Маматқулова, Зумрад Тўхтасинова, Гулистон Нишонбоева, Сайёра Абдуваҳобова, Фарида Холмуродова ва Муниса Анортоевалар кечаю-кундуз ишлашаркан. 

 Умуман олганда, лабораторияда кунига камида 150 нафар беморга тиббий хизмат кўрсатилади. Юқорида таъкидланганидек, хасталикка тўғри ташҳис қўйиш лаборатория ходимларининг билим ва малакасига кўп жиҳатдан боғлиқ. Демак, энг замонавий махсус асбоблар ёрдамида қон таркибини текшириб, шу орқали хасталарга тегишли тиббий малҳам топишда ушбу ходималарнинг ҳам муносиб ҳиссаси борлигини алоҳида тилга олиш жоиз. Гиппократ қасамёдига содиқ тиббиёт ходимларига машаққатли, шу билан бирга, шарафли ишларида омадлар тилаймиз.

И. КАРИМОВ, 2018-04-11, 19:16 839
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.