26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Биргаликда яшнаймиз!” Фестивали доирасида 80 минг туп мевали дарахт кўчати ўтқазилди

Шимкент шаҳрида “Биргаликда яшнаймиз!” фестивали доирасида “Самал” сойҳонлигида 80 минг туп мевали дарахт кўчати ўтқазилди. Мақсад – экологик маданиятни тарғиб қилиш орқали Шимкент ҳудудини кўкаламзорлаштириш ва бир вақтнинг ўзида Қозоғистон жанубини органик тоза мева маҳсулотлари билан таъминлашдан иборат эди. 

38 гектар майдонни эгаллаган сойликдаги кўчат ўтқазиш тадбирида Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Қозоғистондаги доимий вакилининг маслаҳатчиси И. Горюнова ва шаҳар ҳокими Н. Сауранбаевлар иштирок этдилар. 

Минтақа раҳбари атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг аҳамиятини тушунтириб, барча иштирокчиларга омад тилади.

– Шимкент – Қозоғистоннинг яшил шаҳарларидан бири. Бизнинг суюкли диёримизда хиёбон ва гулзорлар кўп. Бунга қўшимча равишда минтақамизда ягона “Шатқал” дастури амалга оширилмоқда. У мегаполисимиз атрофида “яшил белбоғ”ни шакллантиришга имкон беради. Айнан ҳозир биз шу дастур доирасида барпо этилган шаҳардаги 11та хиёбоннинг бирида турибмиз. Келгусида мана шундай хиёбонлар кенгайтирилиб, Шимкент яшил шаҳар номини бундан кейин ҳам оқлашига ишонамиз, – деди Жансейит Қансейитули. 

Ушбу акция БМТ “Тараққиёт” дастурининг қўллови билан Ижтимоий аҳамиятга эга ташаббусларни ривожлантириш жамғармаси ташкилотчилигида Астана шаҳрида 30 март куни бошланган эди. Тадбир давомида фестиваль эстафетаси Шимкент шаҳрига берилди. Тадбир Жанубда “Шимкент – менинг шаҳрим, менинг боғим!” мавзуидаги ягона шиор остида ўтказилмоқда.

Фестивалнинг очилиш маросими “Биргаликда яшнаймиз!” мадҳияси билан бошланса, ёшлар учун “Энергиявий самарали технологиялар оламидаги ўйинлар” квести уюштирилди. 

Фестиваль шаҳар ижодий уюшмалари иштирокидаги кўламдор флешмоб билан якунига етди.

Шунингдек, ижтимоий аҳамиятга эга ташаббусларни ривожлантириш жамғармаси Қозоғистондаги коллежлар, мактаблар ва болалар боғчалари учун экологик таълим дастурларини амалга оширади. Бугунги кунда ушбу тадбир шаҳардаги қатор таълим даргоҳларида ўтказилди. 

Айтганча, “Биргаликда яшнаймиз!” фестивали эстафетаси Ақтўбе шаҳрига йўл олди.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-04-17, 11:04 725
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.