26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элбоши Миллий иқтисодиёт вазири Тимур Сулейменовни қабул қилди

Учрашувда Давлат раҳбарига 2017 йилги иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларининг таҳлили натижалари тақдим этилиб, вазирликнинг фаолияти ҳақида ҳисобот берилди.

Нурсултан Назарбаев давлат дастурларини тайёрлаш ҳамда амалга оширишда стратегик лойиҳалаш ва режалаш муҳимлигини таъкидлади.

– Барча тадбирлар Қозоғистон иқтисодиётини ривожлантириш учун амалга оширилиши лозим. Давлат дастурлари, шу жумладан, “Бешта ижтимоий ташаббус”нинг ўз ижросини ўрганиш зарур. Миллий иқтисодиёт вазирлиги марказий ҳамда минтақавий даражадаги барча давлат органларнинг қадамларини белгилаб бериши керак, – деди Қозоғистон Президенти.

Ўз навбатида Тимур Сулейменов Давлат раҳбарига жорий йилнинг биринчи чорагида эришилган иқтисодий тараққиёт натижалари ҳамда иқтисодимизга жаҳондаги ўзгаришларнинг таъсири ҳақида гапириб берди.

Учрашув ниҳоясида Элбоши қатор аниқ топшириқлар берди, яъни, Қозоғистоннинг экспорт ҳамда транзит салоҳиятини янада кучайтириш, давлат ҳамда соҳавий дастурларни амалга оширишни давом эттиришни топширди.

Akorda.kz, 2018-04-17, 11:08 662
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.