26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Замину замонни яшнатди лола

Жанубий Қозоғистон вилояти Тулкибош туманида “Ақсу-Жабағылы алауы, Шубайқызыл жалауы” республика лола фестивали ўтди. 

Унда вилоят ҳокими Ж. Туймебаев, маслаҳат депутатлари, вилоят фахрийлари, зиёлилар вакиллари, ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари, туристик компаниялар вакиллари, хорижлик меҳмонлар мўйқалам усталари, оқинлар ва ёшлар, жами 5 мингдан зиёд одам иштирок этди. 

Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласидаги “Туғилган ер” дастури доирасида ўтказилган тадбир ёшларни табиатни асраб-авайлаш, муҳофаза қилиш, ватанпарварлик руҳида тарбиялашда жонбозлик кўрсатиш мақсадида уюштирилди.

Фестивал тантанасини очган вилоят ҳокими Ж. Туймебаев энг сара лолалар "Ақсу-Жабағлы" ва "Шұбайқызыл" қирла­рида ўсишини айтиб ўтди. 

– Шубайқизил тепалиги юртимизнинг “Қизил китоб”ига киритилган Грейг ло­ласи ўсадиган ҳудуд ҳисобланади. Бу лола Қазиғурт, Тўлебий, Байдибек мин­тақаларидаги тоғли ҳудудлардагина уч­райди. Лола қозоқ халқида баҳор, ҳаёт, тирикчилик рамзи ҳисобланади. Гўзал табиатни авайлаб, туғилган юртни қадрлаш ҳар биримизнинг вазифамиз. Шунинг учун жорий йилдан бошлаб ҳар минтақада жамият онгини ҳар томонлама янгилашга йўналтирилган “Маънавий янгиланиш” дастури доирасида кенг кўламли тадбирларни ўтказиш ва улар­­­ни анъанага айлантиришни мақсад қиляп­миз, – деди минтақа раҳбари. 

“Текті төрім – Түлкібасым” театрлаш­тирилган хореография намойиши билан бошланган тадбирда «Шұрайлым-Шұбайқызылым» ёш рассомлар танло­вининг ғолиблари тақдирланиб, махсус концерт дастури намойиш этилди. 

Йилда бир маротаба бор-йўғи 10-15 кун очилиб турадиган лола 20 гектар ерда гўё қизил гилам тўшайди. Тарихда бу ер “Красная горка”, кейинчалик “Қы­зыл төбешік” деб номланган бўлса, серқирра ёзувчи М. Байғутнинг ташаббуси билан “Шубайқизил чўққиси” номи қайта берилди. Бугун ушбу тепаликка “Лола” белгиси ўрнатилди. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2018-04-24, 11:34 780
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.