26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бирликдадир кучимиз, қудратимиз бирликда

 Юртимизда 962та  этномаданият бирлашмаси фаолият юритмоқда. Қозоғистон барча этносларнинг она ватанига айланганлигига ХХ  аср гувоҳ. Ўз тарихи давомида  машъум хатарларни кўп  маротаба кўр­­­­­ган, уларнинг жабрини тортган элимизнинг кучи – бирликда, қуд­­­­­­­­­­рати – тотувликда. 

Ўз тарихини билмайдиган, ке­чаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ. Бу ҳақиқат юртимиз  тарихида кўп бора ўз исботини топган. Қозоғистон уруш йиллари қатағон қурбонларини қучоқ очиб кутиб олгани ва ғамхўрлик қилгани ҳам тарихий ҳақиқат.

Ассамблея ташаббуси билан мунтазам ўтказилаётган «Бирлик орти – барака» фуқаролик форуми Қозоғистон халқи бир­­галикда ўзи,  фарзандлари ва Ватанимиз  келажагини яратаётганлигининг далили бўлмоқда. Элбошимиз раҳнамолигида юр­тимиз эришаётган муваффақиятлар  “Элин суйган Элбоши” китоби ва “Қозо­ғистон халқи Ассамблеяси – Элбоши қурган яго­на институт” видеофильмида ҳам кенг ёритилган. 

Чунончи, «Элин суйган Элбоши» ки­­­­то­­­­­­­­­­­­­­­­бида қуйидаги сатрлар битил­ган: «1991 йил 1 декабрь куни Қозо­ғис­­­­­­­­­­­­­­­­­­тонда илк бор умуммиллий сайлов асо­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­сида Нур­­­­­­­­­­­­­­­­­султан Абишули Назарбаев Қозо­­­­­­­­­­ғис­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­тон Республикасининг Президенти бў­­­­­либ сайланди. Тўқсонинчи йиллардаги қийинчиликлар қатор мамлакатларда ички низолар урчишига, баъзи республикаларда ҳатто фуқаролар урушига сабаб бўлди. Қозоғистон эса Нурсултан Назарбаевнинг куч-ғайрати ва сиёсати натижасида, энг аввало, эл бирлигини, иккинчидан, ҳудуд яхлитлигини сақлаб қолди. Бугун эса, биз дўстлиги, бирлиги ярашган, иқтисодиёти бақувват мамлакатга айландик». 

Халқимиз, Нурсултан Назарбаев таъкид­­­­­­­­­­­­­­­лаганидай, умумий хонадонда яшаб, бизлар бир-биримизни маъна­вий жи­­ҳатдан бойитмоқдамиз. Давлатимизнинг тинчликсевар сиёсати ва барқарорликка интилишидан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Озод юртда эркин ва хуқу­қий жамиятни барпо этмоқдамиз. Бу йўл­­­­­да эришаётган ютуқларимизни хал­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­қаро ҳамжамият ҳам тан олди. Бун­дай имкониятларнинг барчасини айнан мус­­­­­­­­­­­­­­­­­тақиллик берди. Тинчлик ва тарақ­қи­ёт, фаровонлик ва ободликка эришиш ҳали ўттиз ёшга тўлмаган юртимиз учун осон кечмади. Тинчликдек беба­­­­­­ҳо неъматнинг маъно-мазмунини яна­да бойитиш, унинг қадрига етишдек туй­ғу­ларни шакллантиришда Нурсултан Назарбаев раҳнамолигидаги Қозоғистон халқи Ассамблеясининг  ҳиссаси беқиёс. Бугун иш бошлаётган ҚХА сессиясига муваффақият тилайман.

Я. ҒАНИЕВА, 2018-04-28, 11:04 660
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.