26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқ бирлиги куни нишонланди

Шимкент шаҳрида 1 май – Қозоғистон халқининг бирлиги байрами нишонланди. Байрам “Ashyg El” театрлаштирилган мусиқий кўриниш билан очилди. Ҳамжиҳатлик ва баракани улуғлайдиган шодиёнага бағишланган айёмда вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев барча жанубийқозоғистонликларни қутлади.

– Қозоғистон халқининг бирлиги байрами – бугунги кунда осойишта ва тотувликда яшаётган элимиз фуқаролари учун илиқ истаклар ва дўстона ниятлар тараннуми, интиқлик билан кутиладиган байрам.

Элбоши Н. Назарбаевнинг оқилона сиёсати туфайли давлатимизда юздан зиёд этнос вакиллари тинч-тотув ҳаёт кечиришмоқда. Шунинг натижаси ўлароқ, Қозоғистон бирлиги ярашган, баракали элга айланди. Давлатимизнинг асосий бойлиги – жамиятдаги бирлик ва тотувликни сақлаш ишига ҳар биримиз масъулмиз. Қозоғистон халқининг бирлиги байрами муборак бўлсин, барчангизинг оилангизга шодлик-хуррамлик олиб келсин, – деди Жансейит Қансейитули.

Сўнг, вилоят ҳокими минтақадаги этномаданият бирлашмалари вакилларига “Бауырмал” мукофотини топширди. Улар сафида “Ынтымақ” миллатларо маданият маркази” ЖТ раисаси Г. Тўлепова, вилоят “Татар-бошқирд маданият маркази” раисаси А. Мухамедова, “Қозоғистон корейслар ҳамжамияти” республика жамоат бирлашмасининг вилоят филиали раисаси Р. Пак ва бошқалар бор.

Байрам “Кўнгилли дастурхон”– вокал-хореографик композицияси ҳамда турли миллат созандалари ижросидаги “Әлем ырғағы” мусиқий композицияси билан давом этди.

Вилоят раҳбари Ж. Туймебаев турли этномаданият марказлари тайёрлаган кўргазмани томоша қилди. Тадбирда этнос вакилларининг урф-одатлари ва анъаналаридан ҳикоя қилувчи буюмлар кўргазмаси уюштирилди.

Қозоқ эстрадаси юлдузларининг концерти мушакбозликка уланиб кетди.

М. УСМОНОВА, 2018-05-03, 11:22 731
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.