26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳайвонот боғи янги қиёфа касб этади

Вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев ва шаҳар ҳокими Нурлан Сауранбаевни Шимкентдаги ҳайвонот боғининг қайта қуриш ишлари билан  директор Нурғази Бухарбаев таништирди.

Ноёб ҳамда йўқолиб бора­­ётган жони­­­­­­вор­ларни сақлаб, уларни кўпай­ти­риш мақсадида қурилган ҳай­­вонот боғида бугун­ги кунда 249 турдаги 2478 бош жо­­ни­­вор бор. Бу ерга келув­чи­лар­­­­­­­­­­­­­­­нинг сони ўтган йили 426 минг­­­га етса, жорий йилнинг уч ойида 60 мингдан ошиб кетган. Ҳайвонот боғи очилган даврда 75 хил ҳайвон бўлса, бугун 249 тури бор.

Унинг умумий майдони – 30 гек­­­­­тар. Шундан 19 гек­та­­­рида экспозициялар жойлашган. Бу ердаги жониворларнинг 40 тури “Қизил китоб”га кири­тил­­­­­ган. Ҳайвонот боғида туёқ­­­лилар, йиртқичлар, примат­лар, қушлар, балиқлар, сут эми­зувчиларни томоша қи­лиш мум­­кин. Балиқларнинг 70 тури мав­жуд бўлиб, 1254 ба­лиқ мах­сус аквариумларга жойлаш­тирилган.

Шимкент давлат ҳайвонот боғида амалга оширилаётган ишларга ижобий баҳо бер­ган минтақа раҳбари Ж. Туйме­баев қурилиш ишларини жадаллаш­тиришни топширди.

– Ҳайвонот боғи – шаҳар­­лик­лар ва меҳмонларни завқ­­­­лантира­диган ҳамда биз­да ғурур уйғота­диган ўзгача мас­кан­лар­­дан бири бў­лиши лозим. Шу­­­­­­­нинг учун ҳай­вонот боғи­­­­­­даги қурилиш иш­­­­­­ларининг бар­ча талабларга му­­­­­­вофиқ олиб бо­рилишига эъти­бор қаратиб, ҳудудини обо­донлаштириш ва кўка­лам­зорлаштиришни йўл­га қў­йишни ҳамда ички йўл­­­­ларни тартибга келтиришни топ­­­­­шираман. 

Қолаверса, 2020 йилгача жо­ни­ворлар турини кўпайтириб, ке­лувчилар сонини янада оши­ринглар. Томошабинлар учун қулай шароитлар яратинг, чун­­ки бу ер ҳайвонот дунёсини анг­­­­лашга мўлжалланган дам олиш масканидир, – деди вилоят ҳо­­­­­­­кими.

Мухтабар ҚАНОАТ қизи, 2018-05-15, 11:58 654
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.