26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жамғарма фаолияти таништирилди

Сайрам тумани Қорабулоқ қишлоғидаги “Ошбулоқ” жоме масжидида “УАҚЫП” Қозоғистон жамғармаси” корпоратив хайрия  жамғармаси вакилларининг  тумандаги масжидлар имомлари билан учрашуви ўтди. 

Уни йиғилиш модератори, Қозоғистон Республикаси Пар­­­­ламенти Мажлисининг депутати, ижтимоий-маданий ривожланиш қўмитасининг аъзоси Фахриддин Қоратоев кириш нутқи билан очиб, йиғилганларни Ватан ҳи­моячилари куни ва Ғалаба бай­­­­рами билан қутлади ҳамда сўз­­ни “УАҚЫП” Қозоғистон жам­ғармаси” корпоратив хайрия жамғармаси президенти Қайрат Айтбайга берди. 

Нотиқ жамғарманинг фао­лияти, мақсадлари, олдига қўй­ган режалари ҳақида гапириб берди. 

– Жамғарманинг қурили­ши айнан вақтнинг ҳозирги та­лабларидан келиб чиққан ва Қо­зоғистон фуқаро­лари­нинг тинч­лик ва барқа­рор­ликни ас­рашга иштиёқини қа­но­­­­­­­­­­ат­­­лан­­­­тиришга йўнал­ти­рилган дав­лат ва жамият ўза­ро тиғиз му­­­­­­носабатларининг ижо­­­бий ифо­­­­­­­­­­­­­­­даси бўлади, – деди Қ. Айт­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­бай. – Жамғарманинг хай­рия фао­лияти жисмоний ва ҳу­­қу­­­­­­­қий шахсларнинг ихтиёрий ра­вишда ўтказган маб­­­­лағи ҳи­­со­бидан амалга оши­рила­ди. Жам­­­­­ғарма Низомига кўра, их­­­­­тиё­­­­­рий ўтказилган маблағ хай­рия мақсадларида бевосита ва мақсадли капитал орқали иш­­­­­­латилади. Жамғармамизнинг вазифаси – ихтиёрий равишда ўтказилган маблағ ҳисобидан мақсадли капитал(эндаумент)ни шакллантиришдан иборат. У бозор орқали ижтимоий-ти­жоравий лойиҳаларга сарф­ланади. 

Йиғилишда, шунингдек, “Ақ ниет” ахборот-тарғибот ва ре­­­­абилитация маркази” иж­тимоий жамғармасининг ди­ректори Алим Шауметов “Ди­ний-радикал гуруҳларни ёқ­ловчиларни бу йўлдан қайта­ришнинг ўзга­­­­­­ча­ликлари ва ме­­­­зонлари” ҳақи­­да маъруза қилди. 

Йиғинни модератор Ф. Қора­тоев якунлади. 

Учрашувда Сайрам тумани ҳокимининг ўринбосари Баҳо­дир Ўлжаев, туман ички сиё­сат бўлими раҳбари Ақил­бай Жақипбеков, ЖҚВ Дин иш­ла­ри бошқармаси диний бир­лашмалар билан ишлаш бўли­мининг раҳбари Батирбек Жал­мурзаев, Қозоғистон мусул­мон­­лари диний бошқармаси ЖҚВ бўйича вакил имоми Бақ­тибай Бейсенбаев, ҚМДБ ЖҚВ Сайрам тумани бўйича ва­­кил имоми Исмаил Панов ва тумандаги 110та масжид ва­­­киллари  қатнашдилар.

Йиғинда қатнашган имомлар тадбир ташкилотчиларига раҳмат айтишди.

Саодат ШАРИФБОЕВА, 2018-05-15, 12:00 810
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.