26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шимкентда “Арбат” очилди

Шимкентнинг Бекет батир кўчасида оила жам бўлиб дам оладиган “Арбат” фойдаланишга топширилди. Унинг очилиш маросимида вилоят ҳо­кими Жансейит Туймебаев, шаҳар ҳокими Нурлан Сауранбаев, вилоят, шаҳар маслаҳатлари депутатлари ва шаҳарликлар иштирок этдилар. 

Шимкентнинг юртимиздаги йирик шаҳарлардан бири экан­­­­­­­­­­­­­­­лигини таъкидлаган мин­­­та­­­­­­­­­­қа раҳбари ривожланган ша­­­­ҳар­ларнинг барчасида дам олиш ўринлари мавжудлигини айт­ди, ободонлаштириш иш­ларига алоҳида тўхталиб, амал­­­­­­­га оширилаётган иш­лар­­­­­­­­нинг бар­часи шаҳар аҳо­лиси фа­­­­­­­­­­ровонлиги учун олиб бори­лаёт­ганини таъкидлади. 

– Халқаро Оила куни муно­сабати билан Шимкент шаҳ­рида оилаларнинг дам олишига мўлжалланган “Арбат”ни фой­даланишга топ­ширяпмиз. Унинг қурилишини икки ой ичида якун­лаган ша­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ҳар ҳокимлигининг масъул раҳ­барларига мин­­­­­­­­натдор­чи­­­­­­­­­­­­ли­­­­­­­­гим­ни билдираман. Бу жой шаҳ­римиздаги  энг жозибали ҳор­­­диқ гўшаси бўлишига ишо­наман. Йил сўнгига қадар А. Ас­қаров ва Бейбитшилик кўча­ларида ҳам дам олиш жойлари барпо этилади, – деди Ж. Туй­мебаев.

Арбатнинг узунлиги бир ча­­­­­­­­­­­­­­қирим бўлиб, бу ерга янги ёрит­­гичлар, ўриндиқлар ўр­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­на­­­­тилди, ландшафт ди­­зай­­­­­ни одамларни ўзига ром эта­­ди. Шаҳарга ўзгача чи­рой ба­ғишлайдиган ушбу мас­кан­­­­да велосипед йўлак­ча­си ҳам ётқизилган. Бу ерда 3600 кв.м. майдон кўка­ламзорлаштирилган, 2000 кв.м. пиёдалар йўлакчаси мавжуд. Шунингдек, 700 тупга яқин арча, каштан, оққайин каби дарахт ва 1000 туп атиргул кўчатлари экилган. 

Яқин кунларда Бекет батир кўчасининг таъкидланган қисми ижодкорлар марказига айланади. Чунки бу ерда Рас­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­сомлар уйини қуриш режа­ланмоқда. 

Минтақа раҳбари  Ж. Туйме­­­­­­­­­­­­­баев вилоят  ва шаҳар масла­­ҳатлари депутатларини “Эски шаҳарни янгилаш” лойиҳаси доирасида бажарилаётган ишлар билан таништирди, “Қўчқор ота” дарёсининг бўйидаги эни 10 метр, узунлиги 1200 метрли ҳудуд одамлар сайр қиладиган гўшага айланишини айтди. 

Шунингдек, халқ ноибларига  Қўчқор ота  ўзани бўйида барпо этиладиган “Қўчқор ота” уй-жой мажмуасининг макети таниш­тирилди. 

Лойиҳа тўлиқ амалга ошса, майдони 208 минг кв. м.ни ташкил этадиган, 3976 квартирали 61та кўп қаватли уй фойдаланишга  топширилади. 

Д. ЗИЁМАТОВА, 2018-05-17, 12:45 685
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.