26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Танлов якунланди: натижалар аъло!

Қозоғистон Республикаси ўзбек этномаданият бирлашмаларининг “Дўстлик” ҳамжамияти ва Жанубий Қозоғистон вилоят таълим бошқармаси ҳамкорликда ўтказиб келаётган “Давлат тилини билиш – бурчим!” танлови, ўн йилдан ошдики, мунтазам ўтказилмоқда. Шу йиллар давомида қанча-қанча ғолиб ва совриндорлар олий ўқув юртларида ўқишга мушарраф бўлдилар.

19 май куни вилоят ўзбек драма театрида 11-синф ўқувчилари ўртасида республика танловининг навбатдагиси ўтди. 

Саҳнага кўтарилган “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов, вилоят таълим бошқармаси қўшимча таълим ва ривожлантириш марказининг услубиятчиси Б. Дўсбўлғанов, шунингдек, биринчи танлов ғолиби, бугунги кунда 111-сонли мактабда қозоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси бўлиб ишлаётган Зулайҳо Тўғонбоевалар ҳомийлар ҳамда ташкилотчиларга миннатдорчилик билдириб, финал босқичига етиб келган 17 нафар иштирокчига муваффақият тиладилар. 

Тадбирнинг очилиш қисмида вилоят маслаҳати депутати Бадриддин Нишонқулов анча йиллардан буён танловнинг юқори даражада ўтишига ҳиссасини қўшиб келаётган вилоят таълим бошқармаси услубият кабинети ўзбек тили ва адабиёти фани услубиятчиси Шаҳло Норалиевага вилоят маслаҳатининг Фахрий ёрлиғини топширди. 

Танлов ҳакамлар ҳайъати (раиси – “Дўстлик” ҳамжамияти таълим ва тарбия ишлари бўлими мудири Бегмат Турдиқулов) иштирокчиларнинг қобилиятини ҳаққоний баҳолашга ҳаракат қилди.

Танлов натижасига кўра, Сайрам туманидаги 4-мактаб-гимназия ўқувчиси Рўзаой Ҳотамова олий ўринга лойиқ топилди. Биринчи ўрин Туркистон шаҳридаги Э. Иззатуллаев номли мактаб ўқувчиси Нозима Арзиметовага, иккинчи ўрин эса Шимкент шаҳридаги 111-мактаб ўқувчиси Фозила Ўрмонбекова ва Сайрам туманидаги 47-мактаб ўқувчиси Диана Мирзалиеваларга насиб этди. Учинчи ўринга уч нафар ўқувчи – Сариоғоч туманидаги Т. Бегманов номли 114-сонли мактаб ўқувчиси Солиҳа Тошканбоева, Қазиғурт туманидаги “Октябрнинг XXX йиллиги” мактаби ўқувчиси Мадина Пўлатова, Туркистондаги М. Ауезов номли мактаб ўқувчиси Юлдуз Болташовалар лойиқ кўрилди.

“Дўстлик” ҳамжамияти раиси И. Ҳошимжоновнинг таъкидлашича, бугунги кунда ғолиб ва совриндорлар учун саккизта сертификат мавжуд. Жумладан, Жанубий Қозоғистон педагогика университетига 2та, Халқлар дўстлиги муҳандислик педагогика университетига 2та, Шимкент университетига 2та, Оқсувкентдаги А. Исмоилов номидаги гуманитар-педагогика коллежига 2та. 

Ҳамжамият раисининг айтишича, у Астанадаги Гумилёв номли Евроосиё университети, Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети, М. Ауезов номидаги ЖҚПУ ва Жанубий Қозоғистон давлат педагогика университети раҳбарияти билан музокаралар олиб бормоқда экан. Насиб этса, ҳадемай танлов ғолиблари ана шу нуфузли таълим масканларида илм эгаллаш бахтига ҳам муяссар бўладилар. 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-05-22, 11:03 508
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.