26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон – Ўзбекистон: ҳамкорлик ришталари мустаҳкамланмоқда

Қозоғистон – Ўзбекистон бизнес-форуми бошла­нишидан аввал вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирининг ўринбосари Соҳиб Соифназаров бошчилигидаги деле­гацияни қабул қилди. 

Унда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Е. Утембаев, Ўзбекистоннинг Қозо­ғистондаги элчиси С. Ниёзхўжаев, қатор вазир ўринбосарлари, чегарадош вилоят ҳокимининг ўринбосарлари қатнашдилар.

Муқаддас Рамазон ойи­да дастлабки бирлашган тадбиркорлик кенгашининг биринчи учрашуви ҳамда бизнес-форум Жануб за­минида ўтаётганидан мам­нунлигини билдирган минтақа раҳбари ўзаро иш-ҳаракатлар яқин келажакда ўз натижасини беришига ишонч билдирди.

– Вилоятимиз Ўзбекистон билан чега­радош, бу минтақа учун ҳам, бутун мам­лакат учун ҳам катта аҳамиятга эга. Бу иқтисодиётнинг барча со­­­ҳаларида икки томон­­лама алоқаларни ривожлантиришга имкон беради. Ўзингизга маълум­­­­ки, Қозоғистон ва Ўз­­­­­­­­­­бекистон давлатлари раҳ­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­барлари 2018 йилни Қо­­­зоғистонда Ўзбекистон йили, деб эълон қилди. Бугунги кунда минтақамиз билан Ўзбекистон ўртасида чегаравий ҳамкорлик ривожланиб бормоқда. 2017 йилнинг 15-16 сентябрида Тошкентда Қозоғистон – Ўз­бекистон бизнес-форуми ўтган эди. Унда Жанубий Қозоғистон вилоятидан 150дан зиёд давлат ва ху­сусий корхоналар вакиллари қатнашди. Фо­рум доирасида Жанубий Қозо­ғистон вилояти ҳокимлиги, Тошкент, Сирдарё ҳамда Жиззах вилоятлари ҳокимликлари ўртасида сав­до-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда талай меморандумлар имзо­ланди, – деди вилоят раҳбари.

Ўзбекистон делегацияси билан икки томонлама уч­­­рашувда савдо-иқтисо­дий алоқаларни янада ри­вож­­лан­­­­­тиришга йўнал­тирил­ган ҳамкор­ликдаги тизимли иш­­­­­ларни амалга ошириш ма­­­салалари муҳокама қи­линди.

Ўз навбатида С. Соиф­­назаров икки элнинг асрлар бўйи давом этиб келаётган дўстона алоқалари сўнгги вақтда янада жонланганини айтиб, Хожа Аҳмад Яссавий юртида учрашиб турганидан мамнунлигини билдирди. 

Таъкидлаш жоизки, Ўз­­­­­­­бекистон – Қозоғис­­­тон­­­­­нинг Марказий Осиёдаги йи­­­рик савдо ҳамкори. 2018 йил­нинг биринчи чорагида ик­ки мамлакат ўртасидаги таш­қи савдо айланмаси ўтган йил­нинг шу даврига нисбатан 50 фоизга ортган. Йил сўнг­ги­­­­­гача икки томонлама сав­до айланмаси ҳажмини 3 миллиард АҚШ долларига етказиш кўзланган.

Сўзининг ниҳоясида ви­лоят ҳокими ўзбек компа­­­­­нияларининг Жанубий Қо­­­­­зоғистонда бизнесни ри­­­­вож­­­лантиришга оид ташаббус­ларини тўлиқ қўллаб-қувват­­­­лашга тайёр эканлигини етказди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ. Самат Мирзалиев сурати, 2018-05-24, 11:52 653
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.