26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Манкентдан чиққан Осиё чемпиони!

Спорт соҳасида муваффақиятга эришиб, Ватанимиз байроғини баланд кўтараётган ҳамюртларимиз билан доимо фахрланамиз. Сайрам туманининг сўлим Манкент қишлоғида туғилган Абдуазим Қорабоев худди ана шундай умидли спортчилардан. 

Унинг спорт оламига кириб келишига  падари бузруквори Абдураҳмон ака сабабчи бўлган. У фарзандидаги ғайритабиий қобилиятни илғаб, туман марказидаги 1-сонли спорт мактабининг юнон-рим кураши тўгарагига беради. Абдуазимнинг спорт соҳасидаги ютуқлари узоқ куттирмади. Кўп ўтмай, у Қирғизистон, Ўзбекистон ва Россия шаҳарларида турли нуфузли мусобақаларда иштирок эта бошлади, бир неча бор ғолиб ва совриндор ҳам бўлди.

Абдуазим тенгдошлари қаторида қишлоқдаги “1-май” мактабида ўқиди. Айтиш жоизки, унинг шахс сифатида шаклланишида бошланғич синф ўқитувчиси Аломат Рустамова ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Ғофур Ҳакимовларнинг хизмати катта бўлди. Спорт мактабида унга Бахтиёр Йўлдошев ва Абдуқаюм Аҳмадалиевлар устозлик қилишди. 

Абдуазим шу кунларда Шимкент шаҳридаги Б. Саттарханов номли вилоят истеъдодли болалар спорт мактабининг 11-синфида ўқимоқда. Бу даргоҳда унга Ерлан Ағайдаров, Сапарғали Тўрғаутов, Ерлан Дуйсенов каби тажрибали устозлар мураббийлик қилишмоқда. 2009 йилдан у туман, вилоят, сўнгра республика ва халқаро мусобақаларда қатнаша бошлади.

Жумладан, у 2017 йили Қизилўрда шаҳрида ўтган Қозоғистон биринчилигида 63 кг. вазнда иштирок қилиб, фахрли 3-ўринни қўлга киритса, жорий йил Талдиқўрғон шаҳрида 2000-2001 йилда туғилган ўсмирлар орасида ўтган республика чемпионатида 65 кг. вазнда 1-ўринни эгаллади. 

Ушбу йил Абдуазим учун, айниқса, омадли бошланди. Жумладан, Алмати шаҳрида ўтган турнирдаги ғолиблик унга Осиё биринчилигида иштирок этишга йўл очди ва у 11 май куни унда муваффақиятли қатнашиб, чемпион унвонига сазовор бўлди. Айни кунларда жами 72та медаль ва 8та кубокнинг соҳиби жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўрмоқда. 

Спортчининг барча ютуқлари катта меҳнат ва тинимсиз машқлар натижасидир. Шунингдек, бу муваффақиятлар, авваламбор, оила аъзолари – дадаси Абдураҳмон ака, волидаи муҳтарамаси Барно опа, акаси Абдураҳим, опаси Муниса, укаси Абдусаидларнинг кўмаги туфайлидир. 

Муваффақият шоҳсупаларидан дадил кўтарилаётган ёш спортчига омад ва зафарлар ёр бўлсин, деб ният қиламиз!

З. МЎМИНЖОНОВ, Тасвирда: ёш полвон А. Қорабоев оила аъзолари билан, 2018-05-28, 19:56 702
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.