26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Келесликларни байрам билан қутлади

Вилоят ҳокими Элбошининг Фармойишига биноан минтақада янги туманларнинг ташкил этилиши муносабати билан Сариоғоч туманига борди. Янгидан ташкил этилган Келес тумани маркази Абай овулидаги марказий ўйингоҳда ўтган тантанали тадбирда вилоят маслаҳати котиби Қ. Балабиев, “Нұр Отан” партияси вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Н. Жўлдасов, шунингдек, депутатлар, жамоат арбоблари, зиёлилар қатнашди.

Тарихий йиғинда дастлаб сўзлаган вилоят раҳбари Ж. Туймебаев туманнинг бўлиниш аҳамиятига тўхталиб, маҳаллий аҳолини ушбу сана билан қутлади.

– Бугун тарихий воқеанинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Элбошимиз Нурсултан Назарбаев халқнинг истагини инобатга олиб, юртимиздаги энг катта туманни иккига бўлди. Бир вақтлар пахтачилик соҳасида Келес туманининг донғи совет иттифоқига таралган эди. Ҳудудда мана шу соҳада кўплаб Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари етишиб чиқди. 350 мингдан зиёд аҳолига эга Сариоғоч тумани Ўзбекистоннинг бешта тумани билан чегарадош. Шимолий минтақадаги баъзи вилоятларнинг аҳолиси шунча. Элбошимизнинг стратегик аҳамиятга эга қарори билан қайта ташкил топган Келес туманининг келажаги порлоқ бўлсин, – деди вилоят ҳокими.

Таъкидлаш жоизки, эндиликда Сариоғоч тумани ҳудуди – 417074 гектарни, аҳолисининг сони эса 191096ни ташкил қилади. Таркибида 14та қишлоқ округи ва 71та аҳоли манзили бўлади. Маркази – Сариоғоч шаҳри. Келес туманининг майдони 345127 гектарни ташкил қилса, аҳоли сони 135819 нафар. Туманда 12та қишлоқ округи ва 83та аҳоли манзили бўлади. Маркази – Абай қишлоғи.

Тантанали тадбирда минтақа раҳбари Жансейит Туймебаев туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига ҳисса қўшган бир гуруҳ сариоғочликларни “Вилоятга кўрсатган хизмати учун” медали ва вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирлади. 

Тантанали йиғинда эстрада юлдузларининг концерти уюштирилди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ. Собиржон ИСАМАТОВ суратга олган, 2018-06-12, 12:16 766
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.