26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон-Хитой: тараққиёт учун йўл очиқ

Нурсултан Назарбаев Хитой Халқ Республикасига сафари натижаси юзасидан оммавий ахборот воситалари учун брифинг ўтказди

Хитой Халқ Республикаси, Циндао шаҳри.

Журналистлар олдида сўзга чиққан Нурсултан Назарбаев муносабатлар тарихида илк бор икки давлат раҳбарининг мулоқоти ўзаро ишонч руҳида ўтганини, Қозоғистон билан Хитой ўртасидаги ўзаро алоқалар тарихи Буюк ипак йўлининг илк даврларидан бошлангани, бугунги кунда ушбу ришталар мустаҳкамланиб, янги мазмун билан бойиб бораётганини таъкидлади.

– Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан бирга ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик алоқаларини ривожлантириб бормоқдамиз. Элларимиз ўртасида ҳал этилмаган муаммо йўқ, аксинча, бундан кейин ҳам тараққиёт учун йўлимиз очиқ, – деди Давлат раҳбари.

Қозоғистон Президенти миллий иқтисодиётининг нохомашё шўъбаларини тараққий эттиришнинг аҳамиятини таъкидлаб, қўшма индустриал-инновациявий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига тўхталди.

– Биз 51та лойиҳага оид келишувлар имзоладик. Индустриал-инновациявий дастурни амалга ошириш доирасида 1200 корхона очдик. Галдаги вазифамиз – хомашё захираларига тобе бўлмаган иккинчи тенг муқобил иқтисодиётни шакллантириш, – деди Нурсултан Назарбаев.

Брифинг давомида Қозоғистон – Хитой иқтисодий алоқаларининг ўзаро манфаатдорлик асосида ривожланаётгани таъкидланди. Чунончи, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги ҳурмат-эҳтиром ва ишонч, мустаҳкам ҳуқуқий асосга эга муносабатлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Савдо-иқтисодий, сармоявий, илмий-техникавий, гуманитар алоқаларни кенгайтириш, хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш икки томонлама муносабатларда муҳим аҳамият касб этмоқда. Мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар анъанавий дўстлик, ўзаро ишонч ва манфаатдорлик руҳида изчил ривожланмоқда. Шунингдек, кимё саноати, тоғ-кон металлургия мажмуасидаги, машинасозлик, энергетика, агросаноат мажмуаси ҳамда иқтисодиётнинг яна бошқа соҳаларидаги индустриал-инновациявий лойиҳаларни амалга ошириш кўзланмоқда. Қўшма лойиҳаларни ишга тушириш натижасида экспортбоп юқори технологияли маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхоналар қурилади.

– Ишонч мавжуд бўлган жойда барча муаммолар ечилади. Ҳар қандай вазиятда ўз элингнинг талаб-истагини, ташвишини ўйлашинг керак. Музокара юритиш доимо мураккаб бўлган, шу сабабли унга эҳтиёткорлик билан тайёрланаман. Бу – халқимнинг менга юклаган масъулияти, – деди Нурсултан Назарбаев. 

akorda.kz, 2018-06-12, 12:18 791
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.