26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Астанага туҳфа

Пойтахтнинг 20 йиллигига туҳфа акцияси доирасида Шимкент ҳайвонот боғининг “Африка” зоологиявий ҳудуди фойдаланишга топширилди. Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев шаҳарликларни ушбу янги маскан тақдимоти билан қутлаб, ҳудудни оралаб кўрди.

Минтақа раҳбари янги манзилгоҳ миллионли шаҳар учун улкан совға эканлигини таъкидлади.

– Элимизда жами 3та ҳайвонот боғи мавжуд бўлса, шуларнинг бири вилоятимизда эканлиги айни муддао. Шимкент ҳайвонот боғининг мақсади – кам учрайдиган ҳамда йўқолиб бораётган жониворларни сақлаб, уларни кўпайтириш. Бугунги кунда ҳайвонот боғида 249 хил 2565та жонивор бор. Ҳозир бу ерда қайта қуриш ишлари бошланган. Боғнинг ўзгачалиги – таъмирлашдан сўнг “Африка” қисмидаги павильонлар очиқ осмон остига мослаштирилган. Мана, энди ушбу ҳудуд очилгач, томошабинлар сони янада ортиши табиий, – деди Жансейит Қансейитули.

Шунингдек, минтақа раҳбари Астананинг 20 йиллик шодиёнасига Шимкент шаҳри ҳайвонот боғидан 20 хил жониворларни Астана ҳайвонот боғига тортиқ этилишини маълум қилди. Улар – арслон, Амур йўлбарси, айиқ ва бошқа ҳайвонлар.

Тадбирда вилоят, шаҳар маслаҳати депутатлари, фахрийлар, шаҳар туманлари ҳокимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

М. УСМОНОВА, 2018-06-14, 10:57 766
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.