26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Журналистлар спортда ҳам илғор

Кеча ОАВ ходимларининг анъанавий спартакиадаси бошланди. 

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан вилоят ички сиёсат бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи Бахит Ахимбетов мусобақа иштирокчиларига муваффақият тилади. 

Анъанага кўра, Спорт ўйинлари Қозоғистон Журналистлар Уюшмаси вилоят филиали ташаббуси ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, ички сиёсат бошқармасининг қўллови билан ўтказилади. 

Тадбирнинг дастлабки куни – 14 июнда шаҳмат, тўғизқумалоқ, стол тенниси мусобақалари ғолиблари аниқланди. 

Шунингдек, шаҳматдан эркаклар ўртасида ўтган мусобақада Балтабек Туйетаев (“Рейтинг-Собкор”), хотин-қизлар ўртасида Наталья Хайкина (“Южный Казахстан”)  ғолибликни қўлга киритган бўлса, “Жанубий Қозоғистон” газетаси ходимаси Малика Элтоева иккинчи ўринни эгаллади. 

Анъанавий спорт турларидан арқон тортиш, югуриш, волейбол ўйинлари ҳам юқори даражада ўтди. Мусобақа давом этиб, ғолиблар ОАВ ходимлари кунида тақдирланади. 

Д. ЗИЁМАТОВА, 2018-06-18, 10:37 830
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.