26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бош прокуратура қонунга риоя қилишга чақиради

Ижтимоий тармоқларда “Қозоғистоннинг демократик танлови” экстремистик ташкилотининг ғаламисона хабарлари ва видеороликлари тарқаганлигини ҚР Бош прокуратураси аниқлаган. 

Унда мазкур ташкилот етакчиси Мухтар Аблязов ва унинг ҳамтовоқлари Қозоғистон фуқароларини 2018 йил 23 июнь куни намойишга чиқишга чақирган.

Экстремистик ташкилот ғоялари ва намойишларга чорлашда Аблязовга чет элларда суддан қочиб юрган Қозоғистон фуқаролари – Жанар Ахметова, Бўта Жардемали ва бошқалар ёрдам беришмоқда. Уларнинг мақсади – жиноий қидирувни сиёсатга аралаштириб, Қозоғистонда содир этган оғир жиноятларининг жавобгарлигидан қутулишдан иборат.

Эълон қилинган видеороликларни тасвирга олишда Аблязовнинг пулига Киев шаҳрида реклама агентлиги ва осиёликларга ўхшаш актёр ва модельерлар хизматидан фойдаланилади. Лекин улар Қозоғистон Республикаси фуқаролари эмас.

Видеороликларнинг мазмуни ҳақиқатдан йироқ ва у Қозоғистон ҳамжамиятида ижтимоий нифоқ ва низо келтириб чиқаришга йўналтирилган.

Жорий йил 12 июнь куни “Ютуб” каналида “Ўқитувчилар Аблязовнинг намойишига чиқади” деган видеороликда “қозоғистонлик ёш муаллим” ролини Киев шаҳрида танлаб олинган актриса ўйнаган. “Ютуб”нинг бошқа видеоматериалида Қозоғистонда ишлайди, дейилган ва одамларни 23 июнь кунги намойишга чақирган ёш йигит – Аблязовнинг жияни Айдар Амангелдиев эканлиги аниқланди. У 2009 йилда Қозоғистондан кўчиб кетган. 

Ҳозирги кунда у Шотландиянинг қиммат университетларидан бири – “Глазгоу Каледониа”нинг талабаси. Мазкур университетда йил сайин ўқиб, яшаш ҳақи 20 минг фунт стерлинг ёки 9 миллион тенгени ташкил қилади.

Суд 2018 йилнинг 13 мартидан бошлаб Қозоғистон Республикасининг барча ҳудудларида мазкур ташкилот фаолиятини тақиқлаган.

Бош прокуратура “Қозоғистоннинг демократик танлови” экстремистик ташкилотининг ҳаракатида иштирок этганлик ва уни молиялаштиришда қатнашганлик учун Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 258- ва 405-моддаларига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилиш кўзда тутилганини эслатади.

Митингда иштирок этишга ундаш “Тинч йиғинлар, митинглар, намойишлар, пикетлар ва демонстрациялар уюштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисида” Қонуни талабларига зиддир.

Очиқ акцияларни ўтказиш учун 10 кун аввал тегишли ариза берган ҳолда маҳаллий ижро органининг рухсатини олиш керак.

Бугунги кунгача ҳокимликларга жорий йилнинг 23 июнида митинг ўтказиш тўғрисида ариза берилмаган. Шунга мувофиқ, митинглар ноқонуний ҳисобланади, уларни уюштирганлиги ва унда иштирок этганлик учун Қозоғистон Республикаси Маъмурий-ҳуқуқбузарликлар тўғрисида кодексининг 488-моддасига мувофиқ, жавобгарлик, шу жумладан, 15 сутка қамоқ жазоси кўзда тутилган.

“Прокуратура тўғрисида” Қонунида кўзда тутилган ваколатлардан фойдаланган ҳолда, барча фуқароларни Қозоғистон қонунларига риоя қилишга, жамиятда иғвогарлик, фитна уюштирилишига йўл қўймасликка чақирамиз.

Бош прокуратуранинг матбуот хизмати, 2018-06-21, 10:47 704
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.