26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳукумат раҳбари Туркистоннинг тараққиёт режаси билан танишди

ҚР Бош Вазири Бақитжан Сағинтаев ва ҚР Президенти маъмурияти раҳбари Адилбек Жақсибеков хизмат сафари билан Туркистон шаҳрига борди. 

Туркистон вилояти раҳбари Жансейит Туймебаев уларни шаҳарнинг минтақа маркази сифатидаги тараққиёт режаси билан таништирди. Чунончи, янги маъмурий-тадбиркорлик марказни ривожлантириш лойиҳаси, қурилиш инфратузилмаларини янада жонлантириш ишлари муҳокама қилинди.

– Туркистон шаҳрининг шимолий қисмидан янги шаҳарча барпо этиш учун 670 гектар ер ажратилди. Унда маъмурий-тадбиркорлик марказининг умумий ҳудуди 170 гектар майдонни ташкил этади. Унинг 300 гектарига кўп қаватли уй-жойлар қурилиб, шаҳарчада 65 мингга яқин киши истиқомат қилади. Унда вилоят ҳокимлиги, ҳудудий маҳкамалар, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг куч тузилмалари, Маданият уйлари, кўргазма марказлари, мактаб, хиёбон, истироҳат боғлари барпо этилади, – деди минтақа раҳбари.

Шу билан бирга, Ж. Туймебаев “Кўҳна Туркистон” тарихий қисмини янгилаш лойиҳасининг ғоявий моҳиятига тўхталди. Шунингдек, туркийзабон мамлакатлар томонидан сармоя жалб этиш масаласи билан қатор маҳаллий ёки хорижий сармоядорларни жалб этиш масалалари ҳам тилга олинди.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-06-23, 21:48 729
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.