26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Асқар Мамин Туркистонда

Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин Туркистон вилоятининг маркази – Туркистон шаҳрига хизмат сафари билан келди. Сафар давомида у Туркистон ҳудудини ривожлантириш истиқболлари бўйича комиссиянинг биринчи мажлисида қатнашиб, шаҳарнинг тараққиёт режаси билан танишди.

Режа билан таништирган Туркистон вилоятининг ҳокими Ж. Туймебаев Элбоши белгилаган вазифаларни бажариш мақсадида махсус штаб ташкил қилинганини айтди.

Асқар Маминга, шунингдек, янги маъмурий-тадбиркорлик марказини ривожлантириш лойиҳаси, йўл, қурилиш инфратузилмасини янгилаш ишлари ҳақида маълумот берилди.

Чунончи, янгидан ишланган бош режага мувофиқ, шаҳар ҳудудининг майдони 35 минг гектарга кенгайган. Туркистон шаҳрининг шарқий қисмидан янги шаҳарча бунёд этиш учун 670 гектар ер ажратилган. Унинг 170 гектарида маъмурий-тадбиркорлик маркази қурилса, 300 гектарида кўп қаватли уйлар қад ростлайди. Мазкур шаҳарчада 65 мингга яқин одам истиқомат қилади. Режада инфратузилма тизимлари ва транспорт-логистика соҳасини ҳам ривожлантириш кўзда тутилган.

Мажлисда “Кўҳна Туркистон” лойиҳаси ҳам таништирилди. Унда Х. А. Яссавий мақбараси атрофидаги қўрғонларни реконструкция қилиш кўзланган. Умуман олганда, “Кўҳна Туркистон” лойиҳасининг ғоявий ташаббусини амалга оширишнинг иккита варианти тавсия қилинмоқда. Биринчиси, “Турксой” ташкилотига аъзо давлатларнинг маданий ўчоқларини айнан тарихий кўринишда, ўзига хос меъморий ечимда гавдалантириш бўлса, иккинчиси, туркий тилли мамлакатлар томонидан сармоя жалб этиш масаласи назарда тутилган.

Шаҳарнинг тараққиёт режаси билан танишган Асқар Мамин қайд этилган ишлар Ҳукумат назоратида бўлишини айтиб, Давлат раҳбарининг топшириқлари тегишли даражада амалга оширилишини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Хизмат сафари давомида Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Мамин Туркистон шаҳри ҳокимлигининг фаолияти, давлат хизматчиларига мўлжалланган ётоқхона ва темир йўл вокзали билан танишди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2018-06-28, 11:20 673
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.