26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тиббий суғурта – барчага

Туркистон вилояти, Сайрам тумани, Қорабулоқ қишлоқ хокимининг ўринбосари Бахтиёр Шомуродов, Мажбурий ижтимоий-тиббий суғурта (МИТС) қўмитаси Туркистон вилоят филиали раиси ўринбосари А. Беден, «Қорабулоқ» туман шифохонаси бош врачининг даволаш иши бўйича муовини Эркин Абдукаримов ва шифокор таҳлилчи Санжар Каримовлар қишлоқ аҳли билан «Мажбурий ижтимоий-тиббий суғурта (МИТС)», «Суғурта сиз учун имконият» мавзуида тушунтириш ишларини олиб боришди.

– Қозоғистонда ислоҳ этилаётган МИТС ҳақида нима дейиш мумкин?

– Қозоғистонда МИТСни ҳаётга татбиқ этиш 2018 йилнинг 1 январидан бошланди. Иқтисодий нофаол фуқаролар учун давлат суғурта бадаллари 2018 йилнинг 1 январидан йиғилмоқда. Шу муддатдан бошлаб фуқаролар тиббий ёрдамни мажбурий тиббий суғурта дастури асосида олишга муваффақ бўлдилар.

– МИТСни жорий этиш муддатининг узайтирилгани кимларга таъсир кўрсатади?

– Бу ўзгариш иш берувчиларнинг бадаллари ва тўловларига, фуқаровий-ҳуқуқий шартнома асосида даромад оладиган хусусий тадбиркорларга, хусусий нотариуслар, суд ижрочилари, адвокатлар, касбий медиаторлар ва якка шахсларга таъсир кўрсатади.

– МИТС жамғармаси нима ва кимлар унга бадал тўлашлари лозим?

– Жамғарма ҳиссадорлик жамияти сингари нотижорат ташкилоти бўлиб, унинг ягона муассиси ҚР Ҳукумати ҳисобланади. Жамғарма активлари тўловлар, бадал ва устама ҳақлар, сармоя даромадларидан вужудга келади. Шунингдек, улар тиббий ёрдам кўрсатиш чоғидаги чиқимлар ва чораларини қоплашга сарфланади. Бунда тиббий хизматлар учун тўловлар таратилади.

– МИТС фуқароларга нима беради?

– Жамғарма ҳисобидаги тўловлар миқдорига қараб касалхоналардаги моддий-техника базаси бойитилади. Даволаш масалаларида босқичма-босқич янги ускуналар сотиб олинади. Шунингдек, шифокорлар зиммасидаги юк (нагрузка) камаяди. Масалан, битта шифокорга 2500 нафар бемор бириктирилган бўлса, дастур ислоҳотидан кейин бу кўрсаткич 1500га тушади. Шу тариқа шифохоналардаги охири кўринмас навбатларга барҳам берилади. Давлат касалхоналари ва хусусий шифохоналар ўртасида ўзаро рақобат пайдо бўлиб, суғурта асосида аҳолини даволаш яхши йўлга қўйилади. Мана шундай рақобатнинг юзага келиши натижасида ҳукумат тиббий хизматлар мавқеи ва сифатини орттиришга эришишни кўзламоқда.

– Суғурта учун ким бадал тўлайди иш берувчими ёки хизматчи?

– МИТС тўғрисидаги ҚР Қонунига мувофиқ, бу жараёнда ҳар бир фуқаро иштирок этиши шарт. Тўловдан бош тортган ёки уни тўламаган фуқаро жавобгарликка тортилади. 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб иш берувчи ишчи учун бадал тўловларини амалга оширмоқда, 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб эса, хизматчилар ўзлари учун бадал тўлашади. Иш берувчининг тўлови ҳар йил ортиб боради, яъни, 2017 йил 2 фоиз, 2018 йил 3 фоиз, 2019 йил 4 фоиз, 2020 йилда эса 5 фоизга етади. Бу ўзгаришлар фуқароларга янги Қоидага кўникишлари учун жорий этилган. Ходимлар ўз навбатида иш берувчиларга ёрдам беришади: 2019 йилдан бошлаб, ҳар бир фуқаронинг ойлик маошидан 1 фоиз, 2020 йилда 2 фоиз ушлаб қолинади ва бошқа ошмайди. Ўзини-ўзи таъминлайдиган фуқаролар, яъни тадбиркорлар, нотариуслар, хусусий суд ижрочилари, адвокатлар суғуртага ўз даромадларининг 7 фоизини тўлайдилар. Уларнинг тўловлари ҳам аста-секин ортиб боради. Яъни, 2017 йили 2 фоиз, 2018-3 фоиз, 2019 йилда 5 фоиз ва 2020 йилда тўлов 7 фоизга етади.

– Тўлов жараёни қандай амалга оширилади?

– Тўлов иш берувчи томонидан ой сайин амалга оширилади. ишчиларнинг нақд пулни ўтказиш учун бирор идорага бориши шарт эмас. Хусусий тадбиркорлар, нотариуслар, суд ижрочилари, адвокатлар, касбий медиаторлар ўз даромадларидан тўловларни мустақил турда тўғридан-тўғри жамғармага ўтказиб турадилар.

– Суғурта қиммат жарроҳиларни ҳам қоплай оладими?

– Агар юқори технология асосида амалга ошириладиган жарроҳи Ижро органлари томонидан тасдиқланган МИТС доирасидаги тизимга киритилган бўлса, улар жамғарма ҳисобидаги маблағ ҳисобига амалга оширилади. Ушбу тизим такомиллашган. Унга аъзоларни алмаштириш, кардиохирургия ва бошқа тиббий жараёнлар киритилган. Шуни таъкидлаш жоизки, суғурта орқали тиббий хизмат кўрсатиш ва жарроҳи фақат Қозоғистон ҳудудидагина амалга оширилади. 

Эркин АБДУКАРИМОВ, «Қорабулоқ» Сайрам туман шифохонаси бош врачининг даволаш иши бўйича муовини, 2018-06-30, 14:36 890
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.