26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон вилоят маслаҳатининг тарихий сессияси

Туркистон шаҳар ҳокимлигининг улкан мажлислар залида ўтган вилоят маслаҳатининг навбатдаги йигирма олтинчи сессиясини вилоят ҳокими Ж. Туймебаев «тарихий сессия» деб таърифлади.

– Мамлакатимиз пойтахти – Астананинг йигирма йиллиги арафасида Элбошимиз Н. Назарбаевнинг 19 июндаги фармонига мувофиқ Туркистон вилоят маслаҳатининг сессияси кўҳна Туркистонда – мамлакатимизнинг маънавий марказида ўтмоқда. Биз бирлик, тотувлик, ҳамжиҳатликка асосланган ҳолда келажакда ҳам улуғ ишларни якдиллик билан амалга ошириб, Элбошимизнинг ишончини оқлаймиз, – деди Ж. Туймебаев. 

Депутат Б. Мусабеков раислигида ўтган сессияда эллик депутатдан қирқ олти нафари иштирок этди. Кун тартибидаги олтита масала кўпчилик овоз билан тасдиғини топгач, вилоят ҳокими Ж. Туймебаев, маслаҳат котиби Қ. Балабиев «Астанага – 20 йил» медалини депутатларга тақдим этдилар. Мукофотланганлар орасида Туркистон шаҳридан сайланган депутат З. Чолдонов ҳамда Сайрам туманидан сайланган депутат 

Б. Нишонқуловлар ҳам бор. Шунингдек, бир гуруҳ жамоат бирлашмалари раҳбарлари, меҳнат фахрийлари ҳам вилоят маслаҳатининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар. Мукофотланганлар орасида Шимкент ва Туркистоннинг Эски Иқонидан меҳнат фахрийлари Т. Лесбекқизи, ҳамда Н. Мубораковлар бор. 

Сессия ишини якунлар экан, вилоят ҳокими томири бир туркий халқлар бирдамлиги Туркистон шаҳри мисолида намоён этилиши лозимлигини таъкидлади. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-07-05, 12:17 627
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.