26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элбоши Туркистон вилояти ҳокими ва аҳолисига миннатдорчилик билдирди

Давлат раҳбари Нурсултан Назарбаев Туркистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаевга миннатдорчилик мактубини йўллади, деб хабар беради Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати.

“Минтақаларнинг Астанага туҳфаси” лойиҳаси доирасида Туркистон вилоятининг пойтахтга қилган ўзгача совғаси Президентга манзур бўлиб, Астанани кўкаламзорлаштиришга қўшган ҳиссаси учун Туркистон вилоятининг ҳокими ва минтақа аҳлига чексиз раҳматини билдирган.

Яқинда Астананинг 20 йиллиги муносабати билан қатор вилоятлар ташаббуси билан пойтахтда 56 чақиримли велойўл қурилган эди. “Минтақаларнинг Астанага туҳфаси” лойиҳаси доирасида Есил дарёси ёқасидан Д. Қўнаев кўчасидаги кўприккача бўлган йўлни Туркистон вилояти мутахассислари барпо этган эди. Мазкур йўл Есил дарёси бўйи ва чап қирғоқ ҳамда ЭКСПО мажмуаси орқали ўтади. У шаҳар истироҳат боғидаги чанғи ва ролик учишга мўлжалланган йўл билан Ильинка кентидан “яшил белбоғ” орқали ўтадиган велосипед йўлакчаларини туташтиради. Велотреклар махсус столлар, тўхташ жойлари, wi-fi ва телефон қувватлантирадиган “ақлли инфраускуна” билан жиҳозланган.

 

              Туркистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаевга

Ҳурматли Жансейит Қансейитули!

Сизни ва бутун Туркистон вилояти аҳлини Астананинг 20 йиллиги билан чин қалбдан табриклайман!

Мустақил Қозоғистоннинг рамзи ҳисобланмиш бош шаҳримизнинг юбилейи барча қозоғистонликларга қувонч бағишлади.

Сариарқа тўридан муносиб жой эгаллаган пойтахтимизни бунёд этишда бутун халқимиз ҳамжиҳатликда иштирок этди.

“Минтақаларнинг Астанага туҳфаси” лойиҳаси доирасида Туркистон вилояти ҳам пойтахтга ўзгача совға ҳадя қилди. 

Узоқ масофани қамрайдиган ҳамда тўлиқ жиҳозланган велосипед йўлаклари одамларга мўлжалланган замонавий шаҳар муҳитининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. 

Ушбу велосипед йўлаги соғлом турмуш тарзини шакллантириб, пойтахтда оммавий спортни ривожлантиришга катта имконият беради.

Астананинг гуллаб-яшнашига катта ҳисса қўшганингиз учун Сизга ва минтақа аҳлига миннатдорчилигимни изҳор этаман. 

Сизларга соғлик-саломатлик, қут-барака тилайман!

Ҳурмат билан Н. НАЗАРБАЕВ,

Қозоғистон Республикаси Президенти.

2018-07-11, 19:44 691
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.