26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қадимий харита нусхаси вилоят ҳокимига туҳфа қилинди

Туркистон шаҳрини ривожлантиришга бағиш­ланган нуфузли йиғинда ўзгача воқеа содир бўлди. Тарих фанлари доктори, профессор Ханкелди Абжанов Туркистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаевга Бу­юк Ипак йўли харитасини тантанали равишда топширди. 

Ушбу ҳужжат ХV асрда тузилган. Хаританинг тарихи ҳақида Х. Абжанов шундай деди: 

– Бундан 4-5 йил илгари Алматидаги фанлар академиясида тарихий мавзуда катта йиғин ўтди. Унга Хитойдаги Бейжин университетининг профессори Линь Мэйцунь ҳам қатнашди. Бизнинг тари­­химизни тинглаб, махсус таклифимизга рози бўлган у олис ХV асрда босилган хаританинг кўчирмасини туҳфа қилди. Жаҳонда ушбу хаританинг нусхалари қўлдаги бармоқлар сонига ҳам етмайди. Асл нусхаси Гонконг банкида сақланмоқда. Унинг қиймати – 20 миллион АҚШ доллари. Хитой профессори ўзидаги иккита нусхадаги биттасини бизга совға қилди. Харитада Буюк Ипак йўли бўйидаги йирик шаҳарлар ва ўзанлар белгиланган. Улар орасида Туркистон шаҳри ҳам бор. Келажакда Туркистон вилояти маркази – Туркистонда катта музей барпо этилишини эшитдим. Шунинг учун мана шу қимматбаҳо экспонатни Туркистондаги музейга топширишга қарор қилдим.

Қимматбаҳо совғани қабуллаб олган Туркистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев: “Ушбу харита музейимизнинг тўрида сақланади. Туркистон шаҳри ҳақида ёдгорликлар ва археологик бойликлар бўлса, бизга олиб келиб топ­­­­ширинглар. Музейга қўяйлик. Эл кўрсин. Тарих билан та­нишсин”, деб профессорга миннатдорчилик билдирди.

Қимматбаҳо ёдгорликнинг қозоқ тарихидаги аҳамиятига тўхталган Ханкелди Абжанов Хитой профессори Линь Мэйцунь ҳалиги харита ҳақида махсус асар ёзганини ҳам айтиб ўтди.

– Ўзимизнинг қадрдонимиз, машҳур тарихчи, профессор Нурлан Кенжеахмет ҳам бу харитани яхши билади. Уларни аниқ кўрсата олган. Таассуфки, қимматбаҳо асарини нашрдан чиқара олмаяпти. Ҳозир асар қўлёзма ҳолида турибди, – деди у. 

Вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев китобни нашр эттиришда қўллов кўрсатишга ваъда бериб, профессорни қабуллашга тайёр эканини айтди. 

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-07-17, 11:19 754
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.