26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоят марказида ваколатхоналар очилди

Туркистондаги собиқ солиқ қўмитаси биносига тўртта вилоят департаменти – давлат даромадлари, молия, давлат мулки ҳамда ички давлат аудити идоралари кўчиб борди. 

Бинонинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Ж.Туймебаев, Туркистон вилояти бўйича давлат даромадлари департаменти раҳбари А. Тлегенов ва шаҳар ҳокими А. Ўсербаевлар иштирок этишди. 

Минтақа раҳбари вилоятнинг янги марказига кўчиш бўйича илк қадам қўйилганини, бу залворли ишнинг ўз вақтида амалга оширилишини маълум қилди.

Ушбу тадбирдан сўнг А. Яссавий номидаги ХҚТУ маданият саройи мажлислар залида вилоят ҳокими раислигида вилоят ҳокимлигининг кенгайтирилган мажлиси ўтди. 

Бир соатдан зиёд давом этган маърузадан сўнг кенгаш раиси, вилоят ҳокими Ж.Туймебаев тадбирга якун ясади. 

Тадбирда туман, шаҳар ҳокимлари, вилоят маслаҳати депутатлари, ҳуқуқни муҳофазалаш ва давлат органлари раҳ­­барлари иштирок этишди. Кенгашда Туркистон вилояти давлат даромадлари департаменти бошлиғи А. Тилегенов 2018 йилнинг биринчи ярми якунлари ва солиқ қамровини кенгайтириш хусусида батафсил маъруза қилди.  

Таъкидлаш жоизки, Шимкент шаҳрида Туркистон вилоятининг 30та минтақавий давлат органи бўлса, келгуси ойда уларнинг барчаси Туркистон шаҳрига кўчиб боради. Ҳокимлик тасарруфидаги 24та бошқарма ҳам келгуси ойда тўлиқ кўчади. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-07-26, 11:25 697
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.