26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Меморандум имзоланди

Шимкент шаҳар ҳокимлиги ва Астана шаҳридаги Давлат хизмати соҳасидаги минтақавий хабнинг бошқарув қўмитаси меморандум имзолади. Мазкур ҳужжат асосида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, давлат хизмати сифатини юксалтириш кўзланмоқда. 

Меморандумга Шимкент шаҳри ҳокими Ғ. Абдирахимов ва минтақавий хаб бошқарув қўмитаси раиси Алихан Байменовлар имзо чекишди.

– Шимкент шаҳрида давлат хизмати соҳасидаги ислоҳотлар шахдам қадамлар билан олға силжийди, деб ўйлайман. Биз давлат бошқарув соҳасини ривожлантиришда, энг аввало, одамларга яқин бўлишимиз керак. Бизда ишловчиларнинг барчаси асосан ёшлар. Улар ўқишга, ишлашга тайёр. Жаҳондаги энг кучли тадқиқотчиларни шаҳримизга чақиртириб, анжуманлар ўтказишга тайёрмиз. Бунинг фойдаси жуда катта. Мутахассисларимиз, раҳбарларимиз, оддий ишчиларимиз ҳам хориж тажрибасини ўрганиб қайтишса, ишимизга катта фойда беради, – деди Ғ. Абдирахимов.

Давлат хизматчилари учун энг муҳими – аҳолига хизмат кўрсатиш. Шимкент шаҳрида 700дан зиёд давлат хизматчиси бор. Шунингдек, 15 мингдан ортиқ ўқитувчи, 2 мингдан кўпроқ полиция ходимлари мавжуд. 

– Шимкент шаҳри ҳар доим мамлакатимизда ўзгача аҳамиятга эга бўлган, маданияти ҳам бошқача, жамиятда ҳам ўзгача ўринга эга шаҳар. Элбошининг шаҳар мақомини ўзгартириши ҳақидаги қарори барчага янги вазифаларни юклайди. Сизнинг жамоангизга бутун Қозоғистон катта умид билан қарамоқда. Элбоши белгилаган вазифаларни ҳал этиш, унинг ишончини оқлаш, барчасини енгиб ўтиш – шарафли бурч. Биз бу йўналишда сизларга ғамхўрлик кўрсатамиз. Бу йўналишда хабнинг имкониятидан тўлиқ фойдаланиш имкониятингиз бор, – деди А. Байменов.

Элбошининг бевосита қўллови билан ташкил этилган Астана минтақавий хаби бугунги кунда 40та давлат иштирок этаётган катта халқаро ташкилот. Энди икки томонлама тузилган меморандумга мувофиқ, шаҳарда келгусида анжуманлар ўтказиш йўлга қўйилади. 

Дилбар ЗИЁМАТОВА, 2018-07-31, 15:06 668
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.