26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Диққат, кузатув!

Мақтаарал туманида ўрнатилган видеоназорат ускуналари ҳуқуқбузарликларнинг камайишига ёрдам бермоқда.

Айниқса, жамоат жойлари ва автоҳаракатларда тар­тибсизликлар сези­ларли даражада камайди. Бунга туман миқёсидаги шаҳар ва кентларга ўрна­тилган видеоназорат тизими сабаб бўлмоқда. Жорий йилда вилоят бюджети ҳисобидан Мақтаарал туманида 35та видеокузатув ускунаси ўрнатилди. 

Шундан 31таси видеокамера бўлса, 4таси автоқатновдаги нуқ­сонларни рўйхатга олишга мўлжалланган. 19та видеокамера Же­тисай шаҳ­рида, 4таси – Атакентда, 2тадан Асиқата ва Мирзакентда, 1тадан Алпомиш ботир ҳайкали яқинида ва Озодлик аҳоли манзилида, 1та видеокамера ва 2та рўйхатга олиш камераси “Мустақиллик” кўприги яқинида, Қизилқум овул округига қарашли Туркебай аҳоли ман­зилида ўрнатилган.

Туман ички ишлар бош­қармаси биносидаги фав­қулодда бошқарув маркази ҳам шундай ускуналар билан жиҳозланган.

Айтиб ўтиш жоизки, видео­назорат тизимини ривож­лантириш лойиҳаси вилоят ҳокимининг ташаббуси билан амалга оширилмоқда.

 

 

 

Д. ЗИЁМАТОВА, 2017-05-30, 11:01 771
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.