26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонлик полизкорлар рекорд ўрнатди!

Кеча Туркистон вилояти ҳокимлиги девонининг йиғилиши ўтди. Кун тартибида иккита масала кўриб чиқилди. Даставвал, 2018 йилнинг 8 ойи якуни ва бюджетнинг бажарилиши ҳамда 9 ойда кутилаётган натижалар ҳақида маълумотлар тингланди. Бу ҳақда вилоят молия бошқармаси раҳбари 

А. Тасибаев, вилоят таълим бошқармаси раҳбари И. Сағиндиқов ҳамда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи Н. Бадирақовлар маъруза қилдилар.

Минтақа раҳбари Ж. Туймебаев бюджетни пухта режалаб, маблағдан ўз вақтида ва сифатли фойдаланиш кераклигини айтди. Таъкидланган бошқармалар раҳбарлари ҳамда туман ва шаҳар ҳокимларига ишларни жадаллаштиришни топширди. 

Кун тартибидаги иккинчи масала вилоят қишлоқ хўжалиги соҳасида 8 ой якунлари ҳамда соҳадаги долзарб муаммоларга бағишланди. Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи Н. Бадирақов бу ҳақда батафсил гапириб берди.

Унинг айтишича, бу йил вилоятда экин майдонлари 807 минг гектарга етказилиб, ўтган йилга нисбатан 9 минг гектарга (2017 йил – 798,4 минг га) ортган. Бошоқли дон экинлари майдони 22,7 минг гектарга кенгайиб, 227,4 минг гектарга етган, маккажўхори 6,6 минг гектарга, сабзавот, картошка, полиз майдонлари 7,5 минг гектарга улғайган. Бу йил бошоқли дон экинларининг ҳар гектаридан ўрта ҳисобда 17,8 центнердан ҳосил йиғиштириб олиниб, 405,0 минг тонна ғалла хирмонларга уйилган. Ёғбоп экинларнинг 80 фоизи ўрилиб, жами 54,2 минг тонна ҳосил йиғиштириб олинган. Сабзавот, картошка ва полиз экинларидан 2,7 млн. тонна маҳсулот олиниб, рекорд кўрсаткичга эришилди. Жорий йилда 6,9 минг гектарда томчилатиб суғориш усулини жорий этиш топшириғи 92 фоизга бажарилди. Бундай майдонлар 64,3 минг гектарга етди.

Вилоятда моллар туёқ сони ҳам кўпайган. Масалан, 8 ойда қорамол боши 30,6 фоизга ортиб, 998,1 минг бошни ташкил этса, қўй ва эчки 4459,0 минг бошга (4,2 фоизга ўсган) етган. Йилқи 309 минг бош (7,9 фоиз), туя 5,7 фоизга ўсган. Бугунги кунда вилоятда 27,5 минг бош туя бор. 

2018 йил январь – август оралиғида Туркистон вилояти бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг чиқарилиши 249998,2 млн. тенгени ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 3,4 фоиз юқоридир.

Йиғилишда вилоят ҳокими Ж. Туймебаев қишлоқ хўжалигини етакчи тармоқлардан бири сифатида ривожлантириб, кўрсаткичларни яхшилаш, деҳқончилик билан шуғулланувчи фуқароларга қўлловни кучайтириш ҳақида топшириқлар берди. 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2018-09-18, 12:48 556
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.