26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Каримберди ТЎРАМУРОД: Сарлавҳа танлаш муаллифнинг улкан ютуғидир

Таҳририятимизда ўзбе­кистонлик шоир, ёзувчи, журналистлар билан учра­шув уюштириш масаласи анча йиллардан буён кў­тарилиб келаётган эди. Мухбирлар ма­­­ҳо­­­­­­­­рат дар­сини ўтувчи ижод­­­корнинг газета соҳасида, яъни таҳ­ририятда ҳам фаолият юрит­ган бўлишини кўпроқ хоҳ­лашарди. Чунки, “Жа­­­­нубий Қозоғистон” газета­си ходимларига ижод бо­расида ўз маслаҳат, фикр­ларини берадиган одам қаламкашликнинг бутун ма­шаққатию роҳатини боши­дан ўтказган бўлиши керак эди. 

Раҳбарият бу борада тўғ­ри вариантни танлаб, 20 йил ўқитувчилик қилган, “Бекажон” газетасида ўн беш йил фаолият юритган, бугунги кунда Хабар. уз сайтида журналист сифа­тида иш олиб бораётган, “Ота”, “Чақмоқ”, “Сабри­­­нисо” фильмлари ва “Жий­да гули” телесериали сце­­на­­­­­­­­­­рийлари ҳамда “Гунг қиз”, “Синфдошлари йўқ одам”, “Худоёров йи­­­­­гит­­лари”, “Дилхирож”, “Жий­­­­­­да гули”, “Майда безори қария” китоблари муал­­­­­лифи Каримберди ТЎРА­­­­­­МУРОДни таҳририятга так­­­­­­­­лиф қилди. 

Газетамиз таклифини ба­жонидил қабул қилган Карим­берди Тўрамурод 20 сентябрь куни Шимкентга етиб келди. Уни “Жанубий Қозоғистон” ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррир Алишер Сотволдиев бошчилигидаги жамоа илиқ кутиб олди. 

“Оңтүстік” матбуот клубида уюштирилган давра суҳбатига меҳнат таътилидаги, ҳатто фар­­занд тарбияси билан шуғул­­ланаётган ходимларимиз ҳам етиб келгани таҳририятда ўз касбига фидойи инсонлар меҳнат қилишини яна бир бор исботлаб берди.

А. Сотволдиев ҳамкасб­­­ларимизни бирма-бир таниш­­­­­­тиргач, мақсадга кўчди: 

– Каримберди ака, хуш келибсиз! Асарларингиз билан шахсан ўзим ва жамоамиз интернет орқали яхши таниш­миз. Ўзингиз ҳақингизда кўп­роқ билишни истаймиз...

– Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Дўстлик қишлоғида оддий деҳқон оиласида туғил­­­ганман. Оилада ўн нафар фар­зандмиз: 5 ўғил, 5 қиз. Онамиз беш ўғилни бирин-кетин дунёга кел­тириб, сўнг беш қизни туқ­қан. Яширмайман, болалигим асосан қўй боқиш билан ўтган. Мен шундай бўлганидан жуда розиман. Чунки, белбоғимда нон ва албатта китоб бўларди. Китоб ўқишга қизиқишим ту­файли, ўқувчилик пайтимдаёқ кутубхонадаги уч минг дона китобни ўқиб тугатганман. Кейин колхозимиз кутубхонасидаги беш минг дона китоб ҳам мен­дан “қочиб” қутулолмади. Уму­ман олганда, ёшлигимда 10 минг дона китоб ўқиганман. Ҳозир ҳам китоб ўқишни канда қилмайман, бир кунда 50 бет ўқийман, турли сабабларга кўра ўқиёлмай қолсам, келаси куни 100 бет ўқишим керак бўлади. Ҳозир ҳам ёзганимдан кўра кўпроқ китоб ўқийман.

– Ҳар ким ҳам кимгадир тақлид қилиб, шунга ўхшаб ёзишни орзу қилади. 

–Мен Тоғай Муродга ҳа­вас қилиб, ҳикоялар ёза бош­лаганман. “Бекажон”да асар­ларимни шу сабабли Тўра Мурод тахаллуси остида ёзган­ман. Устозни кўрмасамда, ўзим­ни унинг шогирдиман, деб биламан. Тўғри, Тоғай Мурод­нинг китоблари кўп эмас, лекин ижоди жуда салмоқли, ўз йўлига эга ёзувчи эди. Унинг тўрттагина китоби бўлса ҳам, ўз мактабини яратиб кетган ёзувчи. 

– Сизни яхши танимаганлар журналистика соҳасида таҳ­сил олган деб юришади.

– Ҳа, кўпчилик филология, журналистикани тамомлаган деб ўйлайди. Театр ва рассом­­­­­­чилик институтига кирол­маган­ман. Математикага бўлган қи­зиқишим туфайли педагогика институтини битирганман. 20 йил ўзим ўқиган мактабда таҳсил бер­ганман. Шерали Жўраевга ҳавас қилиб, Маданият инс­титутида ҳам ўқиганман. 20 йил тўйларда ҳофизлик қилга­нимни ҳам яширмайман. 40 ёшимгача ёзувчи бўламан, деб ўй­ламаганман ҳам. Лекин Худо бер­ган истеъдод 40 ёшимдан ке­йин юзага чиқа бошлади. 43 ёшимда бир-икки ҳикояларим “Бе­кажон” газетасида чоп этил­гач, ижодим уларга маъқул ке­либ, ишга таклиф қилишди. У ерда роппа роса 15 йил ишла­дим. Ҳар бир сонида битта ҳикоям босиларди. Шунингдек, газетадаги бош мақолани ёзиш ҳам менинг зиммамда эди. Газетамизнинг раҳбари То­хир Маликдан бу борада мас­­­лаҳатлар олиб турамиз. 

– Блогер сифатида қандай танилдингиз?

– Интернет журналистикага ўтишдан аввал яна бир устознинг этагини маҳкам ушлаганман. “Газета Узбекистана”, деган сайт бор. Тошпўлат Раҳматуллаев интернетда жуда фаол, ҳам блогер. Уни ҳақиқий устоз, десам муболаға бўлмайди. Ундан жуда кўп нарса ўрганганман. Ма­қолани қандай тайёрлаш керак, мавзу танлаш сингари. 

Қозоғистонда сўз эркинлиги бўлганлиги учун сизларга ма­ҳорат дарси ўтишим ўзимга эриш туюлмоқда. Бу ерда сизлардан ҳам баъзи нарсаларни ўрганиб кетишни ният қилганман.

– Қандай мақола ўқишли бўлади?

– Авваламбор мақолани воқеа жойига бориб ёзиш керак. Суҳбатдошингиз билан юзма-юз гаплашиб, интервью олсангиз, мақола жонли чиқади. Мавзу эса умуман бошқа ма­­­­­сала. Чунки, сарлавҳа – мақо­ланинг ярми ҳисобланади. Бу борада анъанавийликдан қо­чиш керак. Ўқувчини ўзига оҳан­рабодек тортадиган сарлавҳа танлаш муаллифнинг улкан ютуғидир. Дунёдаги энг маш­ҳур газеталардан бири “Нью Йорк таймс”да 32 киши фа­қат сарлавҳа қўйиш билан шу­­­­­ғулланиши, унинг ўрни қай да­­­­ражада эканлигини кўрсатиб турибди. 

– Қозоғистонда ўзбек жур­налистини тайёрлайдиган таълим даргоҳи йўқ. Сизларда ёш­­ларни ўқитишнинг иложи бор­ми?

– Мен Халқаро Журналистлар университети жамоат кен­гаши­нинг аъзосиман. Тошкентга қайтганда, раҳбарият билан гаплашиб, келаси ўқув йилида жамоангиздан ёш, шу соҳага қизиқувчилардан бир йигит ва бир қиз болани ўқишга қабул қилиш ҳақида гаплашаман.   

–20 йил тўйларда ҳофизлик қилганман, дедингиз. Ҳозир санъаткорлик соҳасига қизи­қиш сусайиб қолдими?

– Асло. Бир пайтлар мен билан тўйларда юрган созан­­­­­даларнинг барчаси консер­ваторияда таълим олган касбий санъаткорлар. Яқинда шуларни жамлаб, “Самарқанд садолари” мақом ансамблини туздим. Дискларимизни чиқардик, мух­­лислар ишимизга юқори ба­ҳо беришмоқда. Таклиф қил­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­сангиз, Қозоғистонга ҳам кели­шимиз мумкин. 

Жонли тарзда ўтган давра суҳ­батида Каримберди Тў­­­­рамурод билан жуда кўп мав­зуларда суҳбатлашдик. Албатта, ўз дунёқарашига эга,  фикрида собит турадиган ижодкор би­лан суҳбатлашиш мароқли бўлди. Биз ёзувчидан ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик, у ҳам Қозоғистон, қозо­ғистонлик ўзбеклар ҳақида маълумотга эга бўлди. 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ. Собиржон ИСАМАТОВ суратга олган, 2018-09-24, 13:51 706
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.