26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элбоши ва асрга татигулик йил

Президент Назарбаевнинг номзоди бир неча бор Нобель Тинчлик мукофотига кўрсатилди. Элбошининг номзодини бу гал Турк Халқлари Умумжаҳон Ассамблеяси илгари сурмоқда. Шундай қилиб, Қозоғистон Президенти Н. Назарбаевнинг номзоди келаси йилги Нобель Тинчлик мукофотига тақдим этилган. У номзоди бу каби олий мукофотга кўрсатилаётган Марказий Осиёдаги илк Президентдир.

Туркияда чоп этилаётган «Turkish Weekly» нашрига кўра, Турк Халқлари Умумжаҳон Ассамблеяси Қозоғистон пойтахти Астанада ўтган йиғини чоғида шундай қарорга келган. Ассамблея раҳбари Эрментай Султанмурат ўз қарорини Қозоғистоннинг бугунги кунда дунё ва минтақада тинчлик-тотувликни тарғиб этишда қанчалик муҳим ўрин тутаётгани билан изоҳлаган. Жаноб Султанмуратнинг айтишича, бугун мунтазам равишда турли динлар вакиллари конгресслари бўлиб ўтаётган Астана ҳар жиҳатдан дунёнинг диний маркази деб аталишга лойиқ шаҳардир.

«Қозоғистон эса, Марказий Осиё ва Турк дунёсининг тинч йўл билан тараққий топишида муҳим ўрин тутишда давом этмоқда», – дейди у.

 Қисқа давр ичида юксакларга кўтарилган давлатимизнинг ютуқларини кўролмайдиганларнинг ўз важлари, Кенгаш даврини қўмсайдиганлари ҳам бор. Бу ҳакда жамоат арбоби Рўзақул Холмуродовнинг гапларини уларга эслатишни лозим топдик. «Бизнинг давримизда велосипеди бор бола энг бахтли бола эди. Ҳатто велосипедни ушлаб кўришни орзу қилганлар ҳам бўлган. Ҳозирги ёшларимиз «Мерседес»да юришибди, чет давлатларда ўқиб келишмоқда. Дўконларда ҳатто сариёғ, сут маҳсулотлари бўлмасди. Ҳозирги дўконларга бир қаранг, анқонинг уруғини ҳам топасиз. Кўплаб мамлакатларда уруш бўлди ё бўляпти. Бизда эса барқарор тинчлик, байрамлар. Юртбоши билан Арабистон сафарига бирга бордик. Арабистон давлатининг раҳбари таклифи билан бир муқаддас жойга кирдик. У «Ҳозир Аллоҳдан нима сўрасангиз, албатта, ижобат бўлади, тилагингизни тиланг», деди. Шунда Назарбаев ўзига соғлик сўрамади. Ўзига давлат сўрамади. Фарзандлари учун ҳам ҳеч нарса сўрамади. Шу йили минтақада қурғоқчилик бўлаётган эди, «осмондан ёғсин, ердан унсин», деб, Аллоҳдан ёмғир сўради, холос. Ташқарига чиққанимизда ёмғир томчилай бошлаган эди. Ёзда умуман ёмғир ёғмайдиган мамлакатда Аллоҳ Элбошимизга «тилагинг ижобат бўлди», дегандай, белги берган эди. Шундан кейин юртимизда уч кун тинмай ёмғир ёғди ва шу йили қишлоқ хўжалигида мисли кўрилмаган рекорд ҳосил олинди». 

Элбошимиз Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон жуда яқин давлатлар эканлигини, бизнинг тарихимиз бир, маданиятимиз, тилимиз, динимиз бир эканини тез-тез таъкидлаб туради. Дарҳақиқат, Қозоғистон сиёсатида ҳар доим устун ғоя минтақани интеграциялаш бўлган ва бундаги асосий вазифа – ихтилофли вазият юзага келишига йўл қўймаслик ва барқарорлаштирувчи давлатга айланиш. Қозоғистон уларнинг иқтисодиётига ўз сармояларини ҳам таклиф қилмоқда ва улар муваффақиятли амалга оширилмоқда, чунки орамизда тил тўсиғи мавжуд эмас. Биз ҳаммамиз бир руҳда тарбияланганмиз. 

 Президентимиз Нурсултан Назарбаев минтақада яшаш мезонларини кўтариш ва барқарорликни мустаҳкамлаш учун Марказий Осиё давлатлари Иттифоқини тузишга чақирганлигидан ҳам хабардорсиз. Юртбошимизнинг айтишича, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон билан бир иттифоқ остида бирлашиш Марказий Осиёга ёрқин келажак ваъда қилади. Иттифоқ барпо этиладиган бўлса, ягона ҳудудда 55 миллион киши истиқомат қилади. Яъни, аҳолиси сони Британияникидан кўра камроқ бўлса-да, иттифоқ ҳудуди жиҳатидан деярли Европа Иттифоқига етиб қолади. «Бу минтақа ҳеч қаерга чиқмай, ўзини буткул озиқ-овқат ва энергия билан таъминлаши мумкин. Ҳаттоки, бозори ҳам мўл-кўл бўлади. Хўш, яна бундан бошқа нима керак?» – деб сўраганди Қозоғистон раҳбари маҳаллий телеканаллардан бирига берган суҳбатида.

Бу йўл билан Европа ва Осиё орасидаги Буюк Ипак йўли заминида дунёдаги энергия захираларига бой давлатлардан бир нечтасининг ягона савдо блокига бирлашишлари мумкин бўлади.

Элбошимизнинг ЕХҲТга раислиги эса нафақат элимизга, балки минтақага тинчлик, осойишталик, барқарорлик ва барака олиб келди. 

Давлатимиз раҳбари билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Тарихий обидаларга бой, қадимий шаҳар Туркистоннинг вилоят марказига айлантирилиши – оқилона қарор. Жорий йил юртимиз тарихига ушбу қарор туфайли зарҳал ҳарфлар билан битилади. Асрга татигулик йилнинг гувоҳи бўлган ҳар бир фуқаро давлатимизнинг ривожига баҳоли қудрат ҳисса қўшмоғи керак, деб ҳисоблайман.

Б. ДЎСМАТОВА, 2018-10-01, 12:56 688
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.