26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги вилоятнинг янги лойиҳалари

Президент Туркистон шаҳри янги маъмурий марказини ривожлантириш лойиҳаси билан танишди

Элбоши Н. Назарбаев Туркистон шаҳрига расмий сафари давомида аввало, Туркистон шаҳрининг ривожланиш концепцияси билан танишиб, тантанали равишда янги маъмурий-тадбиркорлик марказининг капсуласини солди. Туркистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев Давлат раҳбарини шаҳарнинг Бош режаси билан таништирди. Нурсултан Назарбаевга инфратузилмавий иншоотлар, ижтимоий-маданий ва спорт мажмуалари, маъмурий бинолар қурилиши ҳақида батафсил маълумот берилди.

Келгусида шаҳар ҳудуди кенгайиб, ер майдонлари қўшилади. Унда вилоят ҳокимлиги, республика минтақавий бўлимлари, кўп қаватли уйлар, театр, кутубхона, музей, мактаб, болалар боғчаси, стадион, шифохона, хиёбон каби бошқа ижтимоий иншоотлар ва турли ташкилий органларнинг иморатлари жойлашади.

Янги маъмурий тадбиркорлик марказининг уй-жойга ажратилган ер участкаси билан биргаликда майдони 670 гектарни ташкил этади. Маъмурий-тадбиркорлик марказининг ер майдони 225 гектар.

Марказ қурилишининг дастлабки босқичи 2019-2021 йилларга мўлжалланган. Шу вақт оралиғида умумий майдоннинг 20 гектари ўзлаштирилади. Қурилишнинг дастлабки босқичида ҳокимлик биноси (4545 кв.м.), вилоят маъмурий бошқармаларининг бинолари (24242 кв.м.), республика минтақавий бўлимлари (56880 кв.м.), Конгрес холл (1500 кв.м.), «Туркистонгенплан» маркази (3000 кв.м.) қурилиши тўлиқ тугалланади.

2018-10-01, 20:20 710
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.