26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сенат депутатлари сайланди

Шимкент шаҳридаги “Туркистон” саройида Парламент Сенатининг депутатлари сайлови ўтди. Ёдингизда бўлса, республика аҳамиятига эга шаҳар мавқеини олган Шимкент шаҳридан илк бор Сенат депутатлигига номзодлар кўрсатилган эди.

Ушбу сиёсий тадбирда иштирок этган шаҳар маслаҳатининг 26 нафар депутати номзод сифатида рўйхатга олинган 6 номзодга овоз берди. Бунга қадар Марказий сайлов комиссияси 9 номзоднинг рўйхатга олинганини маълум қилган эди. Бироқ, сайлов олдидан номзодларнинг уч нафари номзодини қайтариб олди. Қолган даъвогарлар орасида “Банк Центр Кредит” ҲЖ Шимкент шаҳар филиали бошқарувининг бошлиғи Серик Алданов, Шимкент шаҳар маслаҳати котиби Нурлан Бекназаров, “Global A” МЧБ директори Бижан Жилкелдиев, “Манкент санаторийси” ҲЖ бош директорининг ўринбосари Ғани Қарабеков, вақтинча ишсиз Дархан Сатибалди ва “Шимкент-сауда” МЧБ директори Асқарбек Уркимбаевлар бор эди.

Сайлов натижасига кўра Дархан Сатибалди 21 овоз, Шимкент шаҳар маслаҳатининг котиби Нурлан Бекназаров 22 овоз билан ғалабани қўлга киритишди. Энди шаҳар сайлов комиссияси сайлов натижаларини Марказий сайлов комиссиясига йўллаб, сайлов натижасини расмий эълон қилади.

Шимкент шаҳар сайлов комиссиясининг раиси Марс Елекеевнинг айтишича, сайловда қонуннинг барча талаблари сақланди. Энди қонун талабларига кўра, Марказий сайлов комиссияси 7 кундан сўнг қарор чиқариб, депутатларга тегишли мандатни беради.

 Таъкидлаш жоизки, Давлат раҳбари Н. Назарбаев август ойининг бошида Шимкент шаҳридан ҚР Парламент Сенати депутатларини сайлаш тўғрисидаги Фармонга имзо чекканди. Бу – Шимкент шаҳрининг республика аҳамиятига эга шаҳар даражасига эга бўлиши туфайлидир.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-10-11, 12:01 698
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.