26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ТУРКИСТОНДА ЯНГИ ИНШООТЛАР ҚУРИЛИШИ БОШЛАНАДИ

Давлат раҳбари Н. А. Назарбаев Туркистон вилоя­­­­­­­тига расмий сафарида бир неча компанияга Тур­кистон шаҳридаги маъмурий марказда иншоотлар қуришни топширган эди. 

Шу муносабат билан Туркистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев қозоғистонлик сармоядорлар – “BI Group” ҳамда “Саутс-Ойл” компаниялари вакилларини қабул қилди. Учрашувда сармоядорлар вилоят маркази Туркистон шаҳрини ривожлантиришга ҳисса қўшишини билдириб, “BI Group” компанияси Туркистон шаҳрида 50 минг квадрат метрни ташкил қиладиган бизнес-марказнинг лойиҳасини тавсия этди. Марказда офислар учун хоналар, мажлис заллари, ерости автотураргоҳи қурилади. “Саутс-Ойл” компанияси 120 хонали 5 юлдузли меҳмонхонанинг меъморчилик-лойиҳа эскизлари билан таништирди. 

Минтақа раҳбари уларга эскизларни янада мукам­­­­маллаштириб, қурилишни вақтида бошлаш лозимлигини уқтирди.

– Маъмурий-тадбиркорлик марказида вилоят ҳокимлиги, бошқармалар ва департаментлар, конгресс маркази билан “Рихсос” меҳмонхона биноларининг қурилиши тенг олиб борилади. Ишчилар уч сменада ишлашади. Барча биноларнинг лойиҳасини тўлиқ ҳозирлаб, қурилишни бугун бошлаш керак, – деди Жансейит Қансейитули.

Компания вакилларининг айтишича, мазкур иншоотлар қурилиши бир ярим йил ичида тўлиқ тугалланади.

Учрашувга якун ясаган Ж. Туймебаев сармоявий лойиҳа­ларни амалга ошириш учун сармоядорлар ҳамда ҳокимлик ўртасида қўшма иш режасини тайёрлаб, ишчи гуруҳи тузишни топширди.

М. УСМОНОВА, 2018-10-15, 11:42 688
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.