26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда Мустақиллик байрами нишонланди

 Туркистон вилоятининг маркази – Туркистон шаҳрида илк бор Қозоғистон Республикасининг Мустақиллиги куни нишонланди. “Мустақиллик – таянчим!” мавзуидаги байрам тадбири Давлат мадҳияси билан бошланди. Мамлакатимизнинг энг буюк айёмига йиғилганларни Туркистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев қутлаб, Мустақиллик ҳақидаги фикрларини баҳам кўрди.

– Мустақиллик – буюк тушунча. Ер юзида озодликни қўмсаб, ҳурриятга эриша олмай юрган миллатлар кўп. Йил, ой эмас, дақиқа сайин ўзгариб турган алғов-далғов замонда Қозоғистонимиз билан фахрланибгина қол­май, истиқлолимизни мустаҳ­камлаш учун ҳаммамиз сама­рали меҳнат қилишимиз ке­рак. Бу йил Мустақиллик байра­ми­ни янги вилоят маркази – Туркистон шаҳрида илк бор ни­­­­шонламоқдамиз. Бу ҳам та­­­­ри­хий воқеа. Бугунги кунда Эл­бошимизнинг кўмаги билан Тур­кистонимиз кўркамлашиб, вило­ятимизнинг салоҳияти юксалиб бормоқда. Йил бошидан буён саноат маҳсулоти ҳажми 409,6 млрд. тенгени ташкил этди. Қиш­лоқ хўжалигида ялпи маҳсулот ҳажми 508,2 млрд. тенгега етса, чет мамлакатларга 6,2 минг тонна гўштни экспорт қилган вилоятимиз ушбу кўрсаткич бўйича респуб­ликада 1-ўринни эгаллади. 11 ойда қурилиш ишлари ҳажми 110 млрд. тенгени, фойдаланишга топширилган уй-жойнинг умумий майдони эса 374,8 минг квадрат метрни ташкил этди. Ҳозирнинг ўзида “Риксос” меҳмонхонаси ва тадбиркорлик марказининг қозиғи қоқилди. Ҳадемай Тур­кистон шаҳрида 30та йирик ин­шоот қурилиши бошланади. Эл­бошимизнинг қўллови билан Тур­кистоннинг кўркига кўрк қўши­либ, янги мақсад ва марралар бел­гиланмоқда. Ҳаммангизни Мус­тақиллик куни билан қутлар экан­ман хонадонингизга омонлик, эзгу ташаббусларингизга муваф­фақият тилайман, – деди минтақа раҳбари.

Тадбир давомида давлат ва жамоат фаолиятига, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳамда ма­даний ривожланишига, халқлар ўртасидаги иттифоқ ва дўстликни кучайтиришга қўшган салмоқли улуши учун 55 киши турли муко­фотларга сазовор бўлди. Яъни  “Парасат”, “Құрмет”  ҳамда учин­чи даражали “Еңбек даңқы” орденлари, “Ерең еңбегі үшін”, “Шапағат” медаллари ҳамда “Қо­зо­ғистонда хизмат кўрсатган ар­боб” унвони, ҚР Фахрий ёрлиғи билан мукофотланди.

Байрам кечасида Туркистон ви­лоятининг “Қазына”, “Тұмар” рақс  дасталари, вилоят опера ва балет театри санъаткорлари “Атамекен” хореографик компо­зициясини намойиш қилди. Хуш­овоз хонандалар ижросида ватан­парварлик мавзуидаги қўшиқлар янгради.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-12-15, 14:18 629
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.