26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Каъбатуллоҳимсиз...

Ним қоронғи хо­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­надан ачимсиқ ҳид келар, де­­­­­­­­вор­­­­­­лари захдан кўкариб кет­­­­ган­ди гўё. Кичкинагина дарчадан милтирабгина ой нури тушиб туради. Бу ернинг “доимий мижозлари” учун кун билан туннинг фар­қи йўқ, ҳукмронлик Вақтнинг қўлида. Фа­қат мустаҳкам бар­­­­­­дош, чидам бўлса бас. Тақ­дирларини сабр­­­­­­­­­­­­­­­­­­нинг ҳукмига топширган улар.

Шундай хоналарнинг бирида ётган йигит даричадан тушаётган ёғдуга жим­­­гина тикилиб, афсусу надо­­­­­матга йўғ­­рилган қисматига тан берган ҳолда, ёлғизликнинг қаттиқ болишига бо­­­шини қўйганча, онаси ҳақида ўй­­­­ларди. 

У билан ғойибона суҳбат­­­лашарди: “...Онажон... билмадим, Сизга хат ёзишим ўринлими ё йўқ, орадан шунча йил ўтса-да, ҳеч унутолмаяпман. Бу ерда ўтказаётган ҳар кун, ҳар они­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­да виждоннинг сўроқлари би­лан юзма-юз келиб, қалбимни кемириб бораётган аламли пуш­монларга бутун борлиғим билан жавоб бераётганимни сўз билан етказолмайман. Ҳа, мен афсусдаман... 

Оғриқсиз, қийноқсиз кечган дамларимни ҳеч эслол­майман. Зирқираётган танамни қучганча туни би­­­­­­­лан Сиз ҳақингизда ха­ёл сураман. “Онам нима қи­ла­ёт­ган экан-а?” Ёстиғимнинг ос­­­­­­­­­­­тида сақлаётган кичкинагина су­­­­­­­­­­­­­ратингизга боқаман. Сиз билан хаё­лан суҳбатлашаман. Меҳр-му­ҳаббатга тўла нигоҳ­­ларингиз қаъридаги қайғу барибир ўзини сездириб туради. Гарчанд тилсиз суратингизга боқиб, тонггача сўзлашсамда, дардларим ту­­га­­майди гўё. Наҳотки, Сизни кў­ролмасам, маҳкам қучоқлаб, бағ­рингизга сингиб кетолмасам... Ё оёқларингизга йиқилиб, “Мени кечиринг, она” дея олмасам...

Қанийди, шу кунлар тезроқ келсайди, қанийди, симиллаб оғ­риётган юрагимни ҳовучимга ол­саму, муборак пойларингизга пояндоз айласам... Қанийди...!

Биламан, Сиз шунда ҳам лом-мим демай, ҳар доим­гидек, майин жилмайиб тураверасиз. Аслида бор­­лиғингизни куйдираётган ўт­­­­­­­­­­­­­нинг исканжасида қол­­­сан­гизда, ёлғизгина, ҳа ёлғизгина бо­­лан­­гизга “йўқ” дея олмасдингиз. Чун­ки, Сиз онасиз! Суякни сир­­­­­­­­­­қи­ратиб, этдан ажратиб топ­­­ган оқибатсиз фарзандингиз Сиз­га хиёнат қилса-да, кўчага ҳай­даб солса-да, ёш тўла кўз­­ла­­рингизни мендан беркитиб, енг­­ларингизга артдин­гиз, ”Ўзинг биласан, болам”, дея ол­дингиз фақат! Шунда ҳам мени ая­­­­­­­­­­­­­дингиз! Ё Раббим, бу ҳа­қи­­­қат­ни кеч англадим. Жуда кеч! Қанийди, бешафқат вақтни ортга қайтаролсам, ўша кўз ёш­ларингиз суртган қадоқ қўл­­­ларингизни кўзларимга тўтиё қилсам. Розиман, бир умрга кўр бўлиб қолсамда, рози­ман. Фақат ёшли  кўзларингизни  кўрмасам бўлди.

Онажоним, меҳрибоним!

Сизни бир кунда қари­тиб­ман-а! Қаддингиз дол бў­либ қол­ганини ҳам сезмабман-а. Сар­ғайиб қолган юзингизга бемаврид тушган ажинлар, қордек оқар­ган сочларингизни ҳам пайқа­­­мабман-а! 

Кулгу тарк этган лабларингиз ҳаттоки бир та­­­­­бассум­­­гада ма­­­­­­­жолсиз. Қалтироқ қўл­­­­­­­­­­ларингиз дуо қилишга, қувватсиз оёқ­ларингиз қадам босишга ма­дорсиз. Қари­­­ганда ёлғиз дил­бан­дингизга эмас, ёғоч ҳассага суян­­­дингиз. Ҳа, бир асочалик хиз­мат қилол­­­­­­­­­­­­­­­­­­мадим, қадрин­­­гизга етолмадим-а!

Дардкашим, онам! Ёдин­гиздами, мактабдан қайтгач, кўксингизга бошимни қўйиб, кўзларимни юмиб олардим. Ҳа, у вақтлар бебаҳо. Юмшоққина қўлларингиз билан майин соч­ларимни силар экансиз, астагина жилмайиб, “менинг ёлғизим, бор­­­­лиғим ўзингсан”, дердингиз. Ҳа, бу сўзлар  қулоғим остида ҳа­мон жаранглайди.

Боғу бўстоним, онам! Эс­лайсизми, мактабни би­тир­ган йилларимни? Юзимга бо­қиб, ҳа­деб кула­верардингиз. Кўз­­­ла­рингиздан қайноқ ёшлар оқар­ди. Бу севинч ёшлари, шук­рона ёшлари эди. Ёлғиз ўғлининг ка­­­молини кўриш, орзу-ҳаваслар ич­­­­­­­­ра яшаш нақадар тотли эди Сиз учун.

Иккимиз ҳам бахтиёр эдик. Лекин, бешафқат қис­мат­нинг рашки келдими,  бахтимизга чанг солди!

Ишонган боғим, онам! Ҳаёт­нинг ўнқир-чўнқир сўқмоқ­­лари­дан қоқилмай ўтиш, тақдир си­новларига мардо­навор бардош бериш учун мустаҳкам ирода керак экан! Мен-чи?

Олов ёшликнинг бетизгин хаёлларига берилиб, шайтон васвасасига учибман. Насиҳат­ларингизга қулоқ осмай, ўртоқ­ларимга қўшилиб, тамаки тор­­­тишни бошладим. Шаробнинг кайфи тонггача та­рамасди. Ўшанда берган танбеҳларингиз малол келар, сўзларингиз ёқ­масди. 

Энг афсусланарлисини ай­тайми? Менинг ҳаётда қилган улкан хатоим, ўйламай босган қадамим бугун иккимизни ажра­тиб турибди.

Дилда борим, онам! Мен ас­­­­­­­­­­­­та-секин гиёҳвандликка ўрган­­­­­­­дим. Яна ҳам ачинарлиси, қи­морга муккамдан кетдим! Ўй­­намасам туролмасдим, чек­масам яшолмас­дим! Ўша пайт­ларда ютган ҳаром пуллар, бе­­вафо шон-шуҳрат кўзларимни кўр қилиб қўйганди. Лекин бар­часи омонат, ўткинчи экан!  Бу­­­­­­­гун шоҳ бўлсам, эртага гадо эдим!

Ғамгузорим, онам! Ўша кун­ни эсласам, ҳамон ўзим­дан жир­ка­наман. Вужудимни қамраб ол­ган нафрат ўтида ёнаман!

Ўша мудҳиш тун, бутун бой­лигимни, бору йўғимни қиморга бой берган тун ҳамон кўз олдимда! 

Ақлу шууримни эгаллаб ол­ган қизиққонлик рақибла­римдан енгилсам-да, қайта-қайта ўй­нашга даъват этарди. Охири пулим тугаб, уйимизни қиморга ти­кишгача бордим! Ҳа, уйимизни! Ўша Сиз мени ардоқлаб ўс­тир­ган, илк тетапояларимни кў­риб қувонган, не-не орзу-ҳавас­ла­рингиз кечган масканни бой бердим! 

Меҳрибонгинам! Мендек но­шуд, нотавон болани та­ғинам ер кўтариб юрибди-да. Онасини кўчага ҳайдаган, бору йўғини қиморга тиккан боладан энди на умиду на хайр кутиб бўлади!

Суянган тоғим! Бардошингиз метин экан. Уйсиз қол­сангизда, аҳволимни тушуниб, индама­­­­­­­­­­­дингиз... Жим­гина туравер­­­­­­­­­дингиз... Сўнг... ҳеч бир нарсан­­­­­гизни ол­май, ортингизга ҳам боқмай, қоронғи кўчадан ке­та­­­­­вердингиз... Босган ҳар қада­­­­­мингиздан ер инграр, юзин­­­­­­­­­­­­­­гизни юваётган ёшлар қалбин­гиздаги оташни ўчиришга ожиз эди. Ўша тун жала қуйди, сизнинг қайғу-ҳасратларингизга дош бе­ролмай, осмону фалак фарёд чекди, кўз ёшлари дарё бўлиб оқди.

Жону жаҳоним! Бугун қоронғи, зах хонада ёлғиз ўзим қол­­ган­дагина қадрингизни англадим, соғинч ҳисси бутун вужудимни зирқиратган пайтда бошимни тош деворга урдим. Кўзим ярқ этиб очилди, гўё. Бироқ эндим кеч эди.

Қўлларимга кишан солинган, озодликдан маҳрум эдим.

Бу ерда вақт ўтмайди, таш­қи дунёдан деярли узилиб қол­ганмиз. Имиллаб ўтаётган он­ларимизни ортда қолдириб, эр­кинликка чиқадиган кунимизни санаймиз.

Ҳар биримизнинг тақдиримиз бошқа-бошқа бўлсада, баримиз­нинг дардимиз бирдек гўё. Тезроқ вақт ўтсаю, онамиз бағрига қайтсак.

Сизга яна бир гап айтайми? Мен бу ерда Аллоҳни танидим. Чин дилдан ихлос қилган, қил­мишидан пушай­мон бўлиб, ибо­дат қилган бандага Аллоҳ ҳа­миша раҳмли экан. Унга яқин­лаштирувчи эса намоз экан. Мен намоз ўқишни бошладим. Ҳа, ҳа, ажабланманг. Вақт топил­­­­­­­­­­­­­­­­­ди дегунча, Қуръон тиловат қиламан. 

Онажоним! Худо хоҳлаб, озод­ликка чиқсам, Сизни ҳажга олиб бораман! Ягонам, лоақал шу би­лан озгина бўлса-да, гуноҳимни юмшатсам! Кошки эди...

Суратингизга термуламан. Азиз бошларингизга ярашган оп­поқ рўмол, устингиздаги либос сизга қуйиб қўйгандай. Ҳар доим­гидек, майингина жилмайиб, бош­ла­­римни силайсизда, аста­гина “Болагинам” дейсиз. Шун­да мен бағрингизга отиламану, дунёнинг бор ташвиш-аламларини уну­таман. Э воҳ, шу кунлар тез­­роқ келақолсайди...

Намоздан сўнг қўлларимни дуога очиб, Яратганга илтижо қиларканман, кўз олдимда сиз намоён бўлаве­расиз. Чун­ки Сиз менинг борлиғим, тирик­­­­лигим, сажда­гоҳим.. Каъба­­тул­­­­­­­­­лоҳимсиз...

Шаҳноза УСМОНОВА., 2018-12-24, 11:13 895
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.