26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент арчаси

Туркистон вилоятида Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултан Назарбаев номидан 

мактаб ўқувчилари учун Янги йил арча байрами ўтказилди. Вилоят маркази – Туркистон шаҳрида “Яшнайвер, Қозоғистон! Яшнайвер, она юрт!” мавзуида ўтган тадбирда вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев қатнашиб, ёшлар билан бирга лед-экранда Президентнинг болаларга аталган табригини тинглади ва арча чироқларини ёқди.– Ассалому алайкум, қадрли болалар! Бугун сизлар мамлакатимизда анъанага айланган “Президент арчаси”да иштирок этмоқдасизлар! Бу Элбоши Нурсултан Абишулининг Қозоғистоннинг ёрқин келажаги – Сизларга бўлган ғамхўрлиги белгисидир. Қадрли, ёш дўстлар! Сизларнинг билимли, фаросатли, ҳар томонлама шаклланган шахс сифатида камол топиб, рақобатбардош бўлиб етишишингиз учун ҳукуматимиз барча имкониятни яратиб, эзгу ишларни амалга оширмоқда. Шундай экан, сиз бор кучингизни илм эгаллашга сарфланг. Албатта, билим эгаллаш йўли – жуда оғир йўл. Бизнинг мустақил давлатимизга машаққатларга бардош бера оладиган, соф виждонли, баркамол ва заковатли ёшлар керак. Мен сизларнинг ана шундай инсонлар бўлишингизга ишонаман, – деди вилоят ҳокими.

Элбоши номидан болаларга ноутбук, қишки кийимлар ва ширинликлар улашилди. Анъанавий равишда Давлат раҳбари номидан уюштириладиган мазкур тадбир шу куни барча ҳудудларда ўтказилди. Уларда ота-она меҳридан мосуво бўлган, ижтимоий жиҳатдан ночор ва кўп болали оилалардан чиққан аълочи ўқувчилар қатнашдилар. 

Ўтаётган йилга якун ясайдиган бўлсак, 2018 йил элимиз учун алоҳида тарихий воқеаларга бой йил бўлди.

Элбошининг “Буюк Даштнинг етти қирраси” мақоласи доирасида қозоқ Даштининг дунёвий тамаддунга қўшган ҳиссасини ёшларга етказган ҳолда халқимиз тарихи ва маданиятининг туркийлар дунёсидаги ўрни аниқ белгилаб олинди. Шу сабабли, ёшларнинг онгида ўз юртига нисбатан фахр ҳисси устувор бўлиши керак. 

2017 йили вилоят бюджетидан 748,0 млн. тенгега 128 мактабда робототехника хоналари очилди. 2017 йилдан бери вилоятда “KazRobosport” чемпионати ва “KazRoboproject” илмий-техника лойиҳалари ўтказилмоқда. Ғолиблар республика чемпионатида қатнашиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгалладилар.

2018 йили ЯМТ натижасига кўра вилоятнинг ўртача балли 79,6ни ташкил қилди. Бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 2,9 баллга кўтарилган.

Элбоши Н. Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласи доирасида вилоят марказида 2018 йил 1 июнь куни ўтган болалар ва ёшлар мусиқий оркестрлари ҳамда дасталарининг навбатдаги намойиши республика даражасида яхши баҳоланди.

Қозоғистон Республикаси мактаб ва коллежларининг талабалари ўртасидаги IX ёзги спартакиадада қатнашган Туркистон вилояти ўқувчилари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.

Тарбияланувчиларимиз заковат беллашувларида ҳам вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилдилар. Чунончи, умумий фанлар бўйича ўтган республика олимпиадасида Туркистон вилояти номидан иштирок этган ўқувчилардан 25 нафари совриндорлар сафидан жой олди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2018-12-25, 11:41 841
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.