26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кўп болали она бошпанали бўлди

Туркистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев туркистонлик кўп болали она Жазира Турғиновани қабул қилди. Учрашувда минтақа раҳбари қаҳрамон онага Тўлебий тумани Ленгер шаҳридаги 4 хонали уй калитини топширди. Уй соҳибасини ушбу шодиёна билан табриклаб, самимий тилакларини билдирди.

– Куни кеча Жазира ёшлар форумида иштирок этиб, Элбошимиз билан учрашди. У яқинда 28 ёшга тўлади. Шу ёшига қарамай 7 фарзандни тарбияламоқда. Ёш онанинг ҳар бир фарзанди мамлакатимизнинг келажаги ҳисобланади. Умр йўлдошингиз Ўлжас иккалангизни янги уй билан муборакбод этиб, сизларга шодлик, ютуқлар тилайман, – деди Жансейит Қансейитули.

Ўз навбатида ёш она Элбошига, шунингдек, вилоят раҳбарига чексиз миннатдорчилигини билдирди. 

Минтақа раҳбари тадбир давомида болаларга совғалар улашиб, улар билан эсдалик суратга тушди.

Жазира Турғинова – Туркистон вилояти Тўлебий туманининг фуқароси. 27 ёшида 7 фарзанд кўрган, бугунги кунда 3 қиз, 4 ўғилни тарбияламоқда. Тўнғичини 18 ёшида туққан Жазиранинг ҳозирги кунда каттаси 11 ёшда, кичиги Алихан эса 7 ойлик.

Айтганча, ўтган йили Туркистон вилоятида аҳоли сони 3,5 минг кишига ўсган. 2018 йил 1 декабргача бўлган маълумотга кўра, вилоят аҳолиси 1 977 768 одамни ташкил этди. Минтақамиз туғиш ва табиий ўсиш кўрсаткичлари бўйича республикада биринчи ўринда. 2018 йилнинг январь-ноябрида туғиш кўрсаткичи бўйича вилоятнинг республикадаги улуши 13,6 фоиз бўлди, яъни 49 978 чақалоқ туғилган.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2019-01-25, 17:57 689
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.