26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тартиб ва интизом – бош мақсад

Вилоят ҳокимлигининг мат­буот хизмати ташкилот­­­­­­чи­ли­гида ҚР Давлат хизмати иш­лари ва уюшган жи­ноят­чи­ликка қарши ҳара­кат агент­ли­ги «Онгли ав­лод» рес­пуб­лика лойиҳа идо­раси раҳбари Қайиржан Тў­ку­шев би­лан ҚР Давлат хизмати иш­лари ва уюшган жи­ноят­­­­­­­­­­чи­лик­ка қарши ҳаракат Агент­ли­ги­нинг Туркистон ви­лояти де­партаментининг раҳ­бари Ға­лим Турсинбаев ОАВ вакил­ла­­­­­ри билан бри­финг ўтказди. 

– Лойиҳанинг асосий мақсади – таълим соҳасидаги коррупцияни йўқ қилишдан иборат, бу борада агентлик барча ўқув юртлари билан биргаликда ти­­­зимли ра­­­вишда иш юритмоқда. Масалан, мамлакатимиздаги ўқув юрт­ларида «Онгли авлод» лойиҳа идоралари очилиб, тизимдаги уюш­­ган жиноятчиликка қарши ма­даниятни шакллантиришга ўз ҳис­саларини қўшмоқда. Лойи­­ҳанинг мақсади уюшган жино­ятчиликдан озод Қозо­ғис­тонда ватанпарвар ва рақо­батбардош ёшларни тар­биялашдан иборат, – деди Қ. Тў­­кушев. – Ташкилотимиз Тур­кистон шаҳ­рига 2018 йили август ойи­да кўчиб келди, давом эттирди Ғ. Турсинбаев. Номи ҳам айтиб тур­­ганидек, тартиб-интизом бош мақ­садимиз. Вилоятимизда дав­лат хизматчиларининг уму­­мий сони 7185ни ташкил эта­ди. Уларнинг ўртача ёши 39,7да. Ташкилот ол­дида амал­га ошириладиган ишлар кўп. Масалан, Сариоғоч тумани ҳо­ким­лиги биносида меъёрдан ортиқ иш кабинетлари бўла ту­риб, ички сиёсат бўлими бош­қа жойда ижарага иморат олиб ишлашга мажбур бўлган. Биз­нинг тавсиямиздан сўнг ички сиё­­сат бўлими туман ҳокимлиги би­носига кўчиб ўтди. Давлат маб­лағи тежалди. Худди шун­дай ҳол Сайрам туманидаги таш­ки­лотларда ҳам ўрин олган. Бар­часи тартибга келтирилди. Давлат хизматчилари асосий иш вақтидан ташқари ишлаши ман этилган. Рейд давомида аниқ­ланган камчиликлар асосида чора кўрилади. Шунингдек, хиз­мат автомашинасидан ўрин­сиз, демакки ғайриқонуний фой­да­ланиш ҳам қонунга зид. Биз ҳам­ма вақт турғунлар билан ҳамкор­ликда ишлашга тайёрмиз. 

Брифинг давомида қатор са­волларга атрофлича жавоб бе­рилди. 

Ш. МАДАЛИЕВ. Муаллиф тасвири, 2019-01-29, 10:41 948
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.