26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон вилоятида қадимий жойлар харитаси тайёрланади

Бу хабар Туркистон вилояти ҳокимлигида ўтган навбатдаги мажлисда айтилди. Мин­тақамизни 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш натижаларига бағишланган йи­ғинда вилоят ҳокими Ж. Туймебаев туман, шаҳар ҳокимларига ҳудудимиздаги қадимий жой­­­­­­лар харитаси тайёрланишини айтиб, тегишли топшириқлар берди.

– Юртимизда илк бор Туркистон вилоятидаги қадимий жойларнинг улкан харитасини ишлаб чиқишни режалаштиряпмиз. Ҳар бир туман, шаҳар раҳбарига баландлиги 3-4 метр чамасида ҳудудларидаги тарихий ёдгорликлар нусхасини Туркистон шаҳрига туҳфа қилиш­ларини топшираман. Масалан, Байдибекдаги “Байдибек ата”, “Дў­малақ ана”, “Шаян” масжиди, Сў­зоқдаги “Баба тукти Шашти Азиз”, “Ақбура” каби ёдгорликлар. Шу сингари тарихий қадриятларимиз бўлмиш ёдгорликларни вилоят харитасига киритишимиз керак, – деди Ж. Туймебаев.

Ҳокимлик мажлисида вилоят иқтисодиёт бошқармаси раҳбари Арман Сабитов ривожланиш кўр­саткичлари ҳақида маъруза қилди.

Маълумотларга кўра, иқтисо­диётнинг асосий кўрсаткичи ҳи­собланадиган минтақавий маҳ­сулот ҳажми 2018 йилнинг январь-сентябрь ойида 1 трлн. 103,9 млрд. тенге миқдорида шаклланган. 2017 йилнинг тегишли даврига таққослаганда ўсим 3,9 фоизни ташкил қилди. Қайта ишлаш са­ноатида 236,9 млрд. тенгелик маҳ­сулот ишлаб чиқарилиб, аниқ ҳажм индекси 0,7 фоизга ўсган. Қишлоқ хўжалигида ҳам ўсиш бор. Мазкур соҳада ялпи маҳсулот ҳажми 544,3 млрд. тенгени ташкил қилиб, 2017 йилга нисбатан 5,3 фоизга кўпайган. Чорвачиликда гўшт етиштириш – 4,8 фоиз, сут – 2,8 фоиз, тухум – 8,1 фоизга ошди. Бу кўрсаткичлар бў­йича вилоятимиз республикада 4-ўринда.

– Ўтган йили вилоятга 288,1 млрд. тенге сармоя жалб қилинган, бу 2017 йилга нисбатан 1,2 фоиз кўп. Бу борада асосий улуш ху­сусий шўъбага тегишли. Давлат сар­мояси миқдори ўтган йили 91,8 млрд. тенгени ташкил қилиб, 2017 йилгидан 5,2 фоизга ортди. Яъни, туман, шаҳар ҳокимлари бюд­жет сармоя ҳажмини ошириш йў­налишида тегишли ишларни олиб бормоқда, деб айтишга асос бор. 

Қурилиш ва уй-жой соҳасида ҳам ижобий ўзгариш бор. Тур­кистон вилоятидаги қурилиш иш­лари ҳажми 139,1 млрд. тенгени ташкил қилиб, 2017 йилга нис­батан 1,9 фоизга ортди. Шу вақт­да фойдаланишга берилган уй­ларнинг умумий майдони 387,8 минг квадрат метрни ташкил қилиб, 2017 йилгига қараганда 21,7 фоизга ортди. Бу кўрсаткич бўйича вилоятимиз республикада 3-ўринда, – деди А. Сабитов.

Йиғинда бошқарма раҳбари ҳу­­­­­ду­димиздаги бандлик соҳасида ба­жарилган ишларга тўхталиб, “На­тижали бандлик ва оммавий тад­биркорликни ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастури”га 69682 киши жалб эти­либ, йиллик режа 110,1 фоизга ба­жарилганини маълум қилди. Шу­нинг­дек, вилоятда давлат ва соҳа­вий дастурлар доирасида 28629 иш ўрини очиш режаланган эди, лекин йил бошидан буён 31001 иш ўрини очилган.

Мажлисда туман, шаҳар ҳоким­лари, бошқармалар раҳбарлари ҳам ўз соҳаларидаги кўрсаткичлар бўйича ахборот беришди.

Айтилган маълумотлардан мам­­нун бўлган вилоят ҳокими му­та­садди соҳа етакчиларига ре­жаланган кўр­саткичларни ор­тиғи билан ба­жа­ришни, оқса­­ётган соҳаларда эса ишни жон­лантиришни топширди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-01-29, 10:57 742
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.