26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда ёшлар тарбияси муҳокама қилинди

Туркистон шаҳрида балоғат ёшига тўлмаган ўсмирлар орасида уюшган жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда таълим  соҳасидаги бир қатор масалаларни қамраган мажлис ўтди.

Унда вилоят бошқармалари раҳбарлари, туман, шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, таълим бўлимлари раҳбарлари,  ички ишлар департаменти ҳамда маҳаллий полиция ва прокуратура вакиллари қатнашдилар. Мажлисга раислик қилган Туркистон вилояти ҳокими­нинг ўринбосари Малик Ўтар­баев ёшлар орасидаги ҳуқуқ­бузарлик бўйича айрим маса­лаларга тўхталиб, барча таъ­лим муассасалари ҳамда мак­­­­­­­­­­таблар раҳбарлари, ма­ҳал­­­­­­­лий полиция, зиёлилар, сиё­­сат, оила, болалар ҳамда ёш­лар иши масалалари бўйича бош­қармаларга топшириқлар берди. Жиноятчиликнинг олдини олиш йўналишидаги ишлар пухталаниб, вилоят ҳокимлиги томонидан қатъий назорат остига олинадиган бўлди.

Вилоят таълим бош­қар­ма­сининг раҳбари Исатай Сағин­диқов ўқувчилар орасидаги ҳу­қуқ­бузарликни бартараф этиш борасидаги таклифларни бил­дириб, бола тарбиясида ота-она­ларнинг жавобгарлигини ку­чайтириш, телеканалларда мах­сус кўрсатувлар ташкил этиб, жиноятчиликнинг олдини олишга доир тушунтириш иш­­­ларини олиб бориш юзаси­­дан мулоҳазаларини бил­дир­ди. 

Туркистон вилоят полиция департаменти раҳ­ба­ри­нинг биринчи ўринбосари Абай Жу­сипов тарбияси қийин бо­ла­ларни биргаликда ижобий та­рафга йўналтириш кераклигини айтиб, ижтимоий тармоқлар ҳамда ахборот во­ситаларига зў­равонликни тар­ғиб қиладиган дастурларни тарқатиш, балоғат ёшига ет­маган болалар юзини кўп­чи­ликка рухсатсиз кўрсатишнинг ҳам жавобгарлиги борлигини эслатиб ўтди.

Мажлисда сўзга чиққанлар таълим масканларида видео­­­­­­­­назорат ускуналари кўпай­тириш, мактаб инспекторлари ва участка полициячиларининг ишини назорат остига олиш­ни таклиф қилдилар. Ўқув дар­гоҳларида уюшган жино­ят­­чиликка қарши кураш кучай­тирилиб, техник мутахас­сис­лар­ни қабул қилиш иши тўлиқ аутсорсингда ўтади, деб кўзлан­моқда.

Мажлисга якун ясаган М. Ўтарбаев туман, шаҳар ҳоким­ларининг ўринбосарлари ҳамда бошқармалар раҳбарлари, туман ички сиёсат, таълим муас­сасалари раҳбарларига юқорида тилга олинган вазифаларни сифатли бажаришни юклади. 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-01-31, 10:43 902
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.