26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Субсидия кимларга тўланади?

Давлат раҳбари ўзининг “Тўр­­­­­­­­­­­­тинчи саноат инқилоби шароит­ларида ривожланишнинг янги им­кониятлари” мавзуидаги Мак­тубида аграр шўъбани иқтисо­­­­­диётнинг янги драйвери си­фати­да таъкидлаб ўтганди. Яъни аг­росаноат мажмуаси иқти­­­­­соди­ёт­нинг қўзғатувчи кучи бў­ла­ди. Шу туфайли агросаноат маж­муасини ривожлантиришнинг янги давлат дастури тасдиқланди, ун­да, энг аввало, субсидия қои­да­лари қайта кўриб чиқилди. На­­­­­тижада кераксиз ҳисобланган субсидиянинг 11та ту­ри олиб таш­ланиб, 40 турининг миқ­дорига ўзгаришлар киритилди, қол­ган 14таси ўзгаришсиз қолди. Олиб ташланган субсидиядан те­жал­ган маблағ товар ишлаб чиқа­рувчиларга берилади.

Вилоятимизда ўтган йили 27 528 хўжаликка 25 млрд. тенге миқ­дорида субсидия тўланган. Улар­дан 19 858таси, яъни 72 фоизи элек­трон рўйхат бўйича субсидияга эриш­са, 7000 киши имтиёзни давлат кор­порацияси орқали олди. 661 фу­­қародан эса ёзма турда ариза  туш­ган. 

Вилоят қишлоқ хўжалиги бош­қармасининг раҳбари Нурбек Бади­рақовнинг айтишича, бу йил суб­сидия бериш тартибига ҳеч қандай ўзгариш киритилмади. Бироқ, ўтган йили қандай янгиликлар бўлганини санаб ўтиш жоиз.– Масалан, экиннинг ҳар гектарига тўланаётган маб­лағ аста-секин соҳаларга йў­налтирилмоқда. Яъни сар­моявий субсидияга аҳамият кучайтирилди. Бурун хўжалик экинини экса бўлди, унинг юқори ёки паст ҳосил етиштирганига қарамасдан қўллов маблағи тўланаверарди. Энди хўжалик ўз фаолиятини ривожлантириш учун қуйган сармоянинг 25 фо­­­изини субсидия ҳисобида дав­­­­­­латдан олади. Мана, бул­тур сармоявий субсидия дас­тури тайёрланди. Бунга мол бўр­доқилаш майдонларини бар­по этиш, техниканинг барча турларини олиш, қўшимча  ис­сиқхона қуриш, томчилатиб су­ғориш усулларини жорий этиш, эриган қор сувини йиғиш учун сунъий сув ҳавзаларини қу­риш, жун тайёрлаш пунктига мўлжалланган ускуна сотиб олиш каби жами 40та лойиҳа пас­порти тайёрланган. Пас­порт­­­­да кўрсатилган ишлар ба­жа­рилган тақдирда чиқимларнинг 25 фоизи қопланади. Шу жум­ладан, биргина йўналиш бў­йича, яъни чорвачиликни ри­вожлантириш мақсадида қу­дуқ қазигани учун кетган ха­ражатнинг 80 фоизини давлат қайтариб беради. Бултур сар­моявий субсидияларга 7 894,7 млн. тенге тўланди. Унинг асо­сий қисми яйловларни суғо­риш мақсадида қазилган қудуқларга, қолгани қишлоқ хў­­жалиги техникасини сотиб олишга бўлинди. Натижада уш­бу лойиҳалар ҳисобидан қишлоқ хўжалиги соҳасига 22 млрд. тенге сармоя жорий эти­­либ, 1 865 киши иш билан таъмин­­ланди, – деди бошқарма раҳ­­бари. 

Шунингдек, илгари қандай бўлса ҳам бўрдоқиланаётган новвосларнинг барчасига суб­сидия берилган, 2018 йилнинг сўнгги ойларидан бош­лаб мол наслини яхшилаш  йўна­лишига кўпроқ эътибор қара­тилаётир.

 Масалан, наслдор нов­восдан қочган сигирнинг бузоғи етил­ганидан сўнг саноат асо­сида мол бўрдоқилаш май­донига ўтказилганида унинг тирик ваз­нига ҳар килоси учун 200 тенгедан берилади. Шу билан бирга, сотиб олган одам уни семиртирса, қўшил­­ган вазнига ҳам 200 тен­ге­дан тўланади. Ўтган йили худ­ди шундай йўл билан 179 аг­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ротузилма 14 минг бош та­­на­ни мол бўрдоқилаш май­дон­ларига ўтказиб, суб­сидия олган. Бугунги кунда улар бўр­до­қи­ланмоқда. Демак, хўжа­лик нов­восларнинг қўшимча  ваз­нига қараб яна тўлов олади.

Асл зотли мол сотиб олиш­ни субсидиялашга келадиган бўлсак, баҳоси 225 минг тен­­­­­­­­гегача бўладиган урғочи мол­нинг нархи давлат то­монидан қопланади. Яъни 500 минг тенгега олинса ҳам унинг 225 минг тенгеси суб­сидия турида қайтарилади. Насл­дор буқалар қанча пулга сотиб олинса ҳам уларнинг ҳар бошига 150 минг тенге субсидия берилади. Қў­радаги оддий жайдари мол­ларга наслдор нов­вос қўйилган тақдирда ҳар бир оналикка 10 минг тенгедан, насл­дор оналик олиб келинса, улар­га 20 минг тенгедан ёрдам пу­ли берилади.

Нурбек Бақтибайулининг айтишича, қўйлар учун ҳам суб­сидия мўлжалланмоқда. Ҳар бир бошга – 3000 тенгедан. Аста-секин такомиллашган дав­­лат қўлловлари қаторида на­сияларни субсидиялаш ҳам бор. Илгарилари хўжалигини ривожлантириш учун олган на­сияларини тўлашга қий­на­лаётганларга баъзи бир им­ти­ёзлар берилмоқда. Яъни ик­кинчи даражали банклар тав­сия қилган 14 фоизли ус­та­манинг 10 фоизини давлат суб­сидиялайди. Демак, хўжа­ликка қоладигани атиги 4 фоиз.

– Балиқ хўжалигига ҳам субсидия берила бошлади. Ба­лиққа ишлатилган ем ҳа­қи­нинг 30 фоизи давлат томо­нидан қайтарилмоқда. Бундан ташқари, сотиб олинган маъ­данли ўғитларнинг 50 фоизи субсидияланади. Пахтанинг тон­насига 12 минг тенге, гу­руч­нинг тоннасига 4 минг тен­гедан тўланади, – деди бош­қарма раҳбари.

Айтганча, энди субсидия олиш учун аризалар “Электрон ҳукумат”нинг веб-пор­тали ор­қали электрон шаклда қа­бул­ланади. Аризалар сар­моявий лойиҳани амалга ошириш дои­расида 1 фев­рал­дан бош­лаб қабул қилин­моқда. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2019-02-14, 10:40 1182
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.