26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Полиция департаментининг фронт-офиси очилди

Туркистон шаҳрида Полиция департаменти қошида фуқароларни қабуллашга мўлжалланган халқ идораси (фронт-офис) очилди. Янги иншоотнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Ж. Туймебаев, Полиция департаменти бошлиғи Қайрат Далбеков ва маслаҳат депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари етакчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Халқ идораси хусусий таркиб ва тергов, маъмурий полиция тузилмалари билан таъминланган. Шунингдек, идорада полиция департаменти раҳбариятининг жисмоний ва ҳуқуқий шахслар вакилларини қабул қилиш жадвали, аризаларнинг намуналари илинган. Ҳафтанинг ҳар душанба ва жума кунлари соат 9:00дан 18:00гача фаолият юритадиган идорада аҳоли 5-10 дақиқа мобайнида полиция фаолиятига дахлдор барча саволларга жавоб олиши мумкин. Компьютерлар марказий базада рўйхатга олингандан сўнг транспортга доир жарима пулларини ҳам кўриш имкони бор. Фуқаролар идорада шикоятларини қолдириб, ишнинг юритилишини назорат қилиб тура оладилар. Энг муҳими, аҳолини кўп куттирмай масалаларни ҳал этиш имкони бор. Фуқаролар саволларига Маҳаллий полиция фаолиятининг ходимлари, Маъмурий полиция бошқармасининг ходимлари, терговчилар ва ҳужжатлар билан таъминловчи бўлим мутахассислари жавоб берадилар. Ушбу бинода фуқароларни қабул қилиш учун барча шароитлар яратилиб, тезкор бошқарув маркази орқали видеоназорат тизими ўрнатилган.

Полиция департаменти ходимларининг айтишича, фронт-офиснинг очилиши фуқаролардан келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш муддатини қисқартириб, полиция фаолиятининг шаффофлигини ва саволларнинг жадал ҳал этилишини таъминлайди. Шунингдек, уюшган жиноятчиликнинг камайишига ўз таъсирини ўтказади.

Янги очилган иморат фаолияти билан танишган вилоят ҳокими Ж. Туймебаев аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш зарурлигини айтиб, идора фаолиятига муваффақият тилади. Сўнг, ҳудуд раҳбари вилоят полиция департаментининг Туркистондаги янги биноси билан танишди.

2019-02-25, 19:04 769
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.