26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ижтимоий аҳамиятга эга муҳим ҳужжат

Астанада Элбоши Н. Назарбаев иштирокида ўтган “Нұр Отан”нинг XVIII съездида партиянинг янги дастури қабул қилинди.

“Нұр Отан” партияси Раисининг биринчи ўринбосари Маулен Ашимбаев раислигида партия Сиёсий кенгашининг мажлиси ўтди. 

Унда Сиёсий кенгаш аъзолари, шу жумладан, Парламент депутатлари, давлат ижро органлари, НҲТ раҳбарлари, тадбиркорлар, таълим, соғликни сақлаш, маданият, спорт соҳалари вакиллари, Қозоғистон халқи Ассамблеяси аъзолари ҳамда партиянинг навбатдаги XVIII съезди делегатлари қатнашдилар.

Мажлисни очган М. Ашимбаев барчани “Нұр Отан”нинг 20 йиллиги билан қутлади.

Сиёсий кенгаш мажлисида кўрилган асосий масалалардан бири – “Нұр Отан” партиясининг 2030 йилгача “Фаровонлик жамияти: ўнйилликнинг 10 мақсади” номли янги дастури лойиҳаси муҳокама қилинди. 

Партия Раисининг биринчи ўринбосари дастур асосан ижтимоий тавсифга эга эканлигига эътибор қаратди:

– Партия Раисининг топшириғига мувофиқ, партиянинг 2030 йилгача бўлган янги дастури тайёрланди. Бу ҳужжатда Элбошининг мамлакатимизни ҳар томонлама янгилаш дастурини амалга оширишга партиянинг қўшадиган салмоқли улуши ва фаолияти кўрсатилган. Ҳужжат ижтимоий сифатга эга бўлиб, фуқароларнинг турмуш сифатини юксалтиришга йўналтирилган, – деди М. Ашимбаев.

Шунингдек у “Нұр Отан” партиясининг янги логотипи билан таништираркан, Элбошининг “Нұр Отан” партияси номини ўз қўли билан лотин ҳарфларида ёзганини таъкидлади.

Съездда нутқ сўзлаган Нурсултан Назарбаев миллий ғоямизга таянган ҳолда фаолият олиб боришга даъват қилди. Унинг асосий таркибий қисмига миллий бирлик, рақобатбардошлик, кучли иқтисодиёт, жаҳон ҳамжамияти тан олган, заковат жиҳатидан тараққий этган жамият киришини таъкидлади. Элбоши ўз маърузасида мамлакатимизни янада тараққий эттириш йўлларини таклиф қилди.

2019-02-27, 20:26 649
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.